Kalkulyasiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Калкулясия (лотинча cалcулатио, cалcуло — ҳисоблайман, ҳисоб-китоб) — маҳсулот бирлиги ёки бажарилган иш таннархини ҳисоблаб чиқариш. Калкуляция таннарх бўйича режа ёки ҳисоботнинг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Корхонада аниқ бир турдаги маҳсулот бирлигини и.ч. ва сотиш бўйича, шунингдек, халқ хўжалигининг саноат, транспорт ва бошқа тармоқларида иш бирлигини (ташиш, таъмирлаш ва бошқа) бажариш учун қилинган ҳаражатларни пул шаклида ифода этади. Калкуляция қуйидаги турларга бўлинади: режа калкуляцияси (илғор ишлаб чиқаришни ва меҳнатни ташкил этишнинг илғор усулларида меҳнат сарфлари меъёрлари асосида тузилади). Бундай калкуляция навбатдаги давр учун (йил, чорак) айрим маҳсулотларнинг ўртача таннархини белгилашда қўлланади, улгуржи нархни белгилашга асос бўлади; ҳисобот калкуляция (хатга олиш маълумотлари асосида ҳисобланади, режа вазифалари бажарилишини назорат қилиш учун тузилади, амалдаги ҳаражатлар даражасини кўрсатади); норматив калкуляция (и.ч. воситалари ва иш вақтидан фойдаланишнинг мавжуд меъёрлари асосида тузилади); лойиҳа калкуляция (бошқа кўрсаткичлар билан бир қаторда капитал қўйилмалар ва янги техниканинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашда қўлланади). Шунингдек, таннарх калкуляцияси ишлаб чиқариш, тўлиқ тармоқ ва бошқа калкуляцияларга бўлинади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |