Калликрат (Калликратес) - юнон меъмори. Мил. ав. В аср ўрталарида Афинада ишлаган. "Афинанинг узун девори" деб номланган қурилишда (мил. ав. 457—445 йилларда) қатнашган. Афина акрополидаги Парфенон (Иктин билан ҳамкорликда, мил. авв. 447—438) ва Ионий ордеридаги нафис Ника Аптерос ибодатхонаси (лойиҳаси мил. ав. 449 й. бошланиб, 420 йилда тугалланган)ни қурган.[1]

У буюк ме'мор бўлган. Фидийнинг шогирди.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил