Kalliroi Parren
Каллирои Паррен (юнонча: Καλλιρρόη Παρρέν) — юнон педагоги, журналисти ва ёзувчиси. Грециядаги феминистик ҳаракатнинг асосчиси[1].
| Каллирои Паррен | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
1861-йил Ретимно |
| Вафоти |
15-январ 1940-йил Афина, Марказий Афина, Аттика, Греция |
| Таълими | Арсакион |
| Касби | ёзувчи, журналист |
Ҳаётининг илк даври
Каллирои Паррен Критнинг Ретимно шаҳрида ўрта даромадли оилада туғилган. Бошланғич маълумотни Пирейдаги монахда олган Каллирои Афинадаги энг яхши қизлар мактабида ўқишни давом эттирган ва 1878-йилда Арсакионни тугатган. Кўплаб тилларни, жумладан рус, франсуз, италян ва инглиз тилларини билган. Одессага таклиф қилинган Каллирои бу ерда икки йил давомида қизлар учун юнон жамоат мактабини бошқарган[2]. Шунингдек, Эдирнедаги юнон жамияти мактаби Запеён мактабини бошқарган[2]. Охир-оқибат,Константинополда франсуз матбуот агентлигини асос солган рафиқаси Жан Паррен билан Афинага жойлашган. Жан Паррен ҳам журналист бўлган.
Ташаббуслари
Ҳали Афинадалигида Европа ва Америка аёллар ҳаракати билан яқиндан ҳамкорлик қилган ва 1888-, 1889-, 1896-, 1900-йиллар Парижда ва 1893-йил Чикагода ўтказилган халқаро конференсияларда қатнашган. Аёллар ҳуқуқлари учун курашувчи Паррен асосан аёлларнинг таълим олиш имкониятлари ва бандлигига эътибор қаратган. Бу ҳаракатлар тактик мақсадларда амалга ошириларди. 1908-йилда унинг катта саъй-ҳаракатлари натижасида Халқаро аёллар кенгаши қошида Этҳнико Сймвоулио тон Эллинидон (Юнон аёллари миллий кенгаши) ташкил этилган.
1890—1896-йиллар орасида аёллар учун Кйриакатико Счолеио, Асило Агиас Аикатеринис ва Соуп коузина каби турли ижтимоий ташкилотларга асос солган. 1900-йилда вазир Теодорос Делианнисга мурожаат қилиб, болалар ва аёлларнинг меҳнат шароитларини давлат томонидан ҳимоя қилишга эришган[3].
Парреннинг мақолалари орқали хотин-қизларни ватанпарварлик нуқтаи назаридан фаолроқ бўлишга даъватлари, аёлларнинг бу ролини кенгайтириш борасидаги ташаббуслари юқори баҳоланган.
1894-йилда Паррен аёллар озодлик иттифоқини, 1896-йилда эса Греция аёллар иттифоқини тузган. Иттифоқ 1897-йилги Усмонли-Юнон уруши учун маблағ йиғиш, аскарлар учун кийим тикиш ва тиббиёт ходимларини тайёрлашда фаол иштирок этган. Ютуқлари қаторида 1911-йилда асос солган Юнон аёллар ўрта мактаби клуби ҳам бор. Паррен шунингдек, 1650-йиллардан 1860-йилларгача (юнон тилида) Юнон аёллари тарихини ёзган[3].
Паррен бутун Болқон ярим оролида аёлларни бирлаштириш учун 1923-йилда ташкил этилган Кичик Аёллар Антантасининг асосчиларидан бири бўлган. Шунингдек, урушлараро даврда Тинчлик ва эркинлик учун Халқаро хотин-қизлар иттифоқининг юнон бўлими президенти сифатида ишлаган.
„Аёллар“ журнали
1887-йилда Афинада Эпҳемерис тон кйрион („Аёллар“ журнали) га асос солиб, Грецияда феминистик ҳаракатни бошлаган[3]. Газета таҳририяти бутунлай аёллардан иборат бўлган. Газета 1908-йилдан 1916-йилгача ҳар ҳафта 8 саҳифада нашр этилган. 1916-йилдан ойлик нашрга айланган. Газета ўша даврнинг кўплаб таниқли ёзувчилари, жумладан, феминистларнинг асарларини тақдим этиб борган. 1917-йилда Паррен монархияни қўллаб-қувватлагани ва Антанта томонида Грециянинг Биринчи жаҳон урушида иштирок этишига қарши чиққани учун Элефтериос Венизелос маъмурияти томонидан Гидра оролига сургун қилинган ва газета нашр этилишини тўхтатган.
Адабий учрашув
Каллирои ўзининг кўп қиррали фаолияти билан бир қаторда „Логотехника Саввата“ номли адабий йиғинга ҳам раислик қилган. Жулиэт Адам, Гиоргис Гаврилидис, Жюл Симон, Григориус Ксенопулос ва шоир Костис Паламас билан дўст бўлган[2]. Паламас ҳатто Паррен ҳақида машҳур шеър ҳам ёзган. Феминистик манфаатларни афзал кўрган бўлса-да адабий йиғинларида аёллар ҳам, эркаклар ҳам қатнашган[2].
Романлар
Газета чиқариш, адабий анжуманга раҳбарлик қилишдан ташқари, қатор романлар муаллифи ҳамдир. Ўзининг „Гинайкес“ журналида илк бор Маиа тахаллуси билан асарларини чоп этган. Аёл ўқувчилардан ижобий шарҳлар олган. Унинг илк романи 1900-йилда, иккинчи романи 1901-йилда, учинчи романи 1902-йилда нашр этилган[2]. Унинг дастлабки китоблари биргаликда юнон аёлларининг озодлик учун курашига бағишланган „Та Вивлиа тис Авйис“ (Тонг китоблари) трилогиясини яратганлар[2]. Трилогия китобхонлар томонидан яхши кутиб олинган. Танқидчилар Григориос Ксенопулос ва Костис Палама трилогияни юнон ижтимоий романи ривожига қўшган катта ҳисса сифатида таъкидлаганлар. 1907-йилда бу достон ХХ асрнинг энг машҳур драматик актрисаларидан бири бўлган Марика Котопули рол ўйнаган „Неа Йинека“ филмига мослаштирилгач машҳурлик чўққисига чиққан. Паррен томонидан ушбу машҳур трилогияга Мараменон Кринон ва Ҳорис Онома асарлари ҳам киритилган[2].
Ўлими
Каллирои Паррен 1940-йил 15-январда Афинада вафот этган.
Манбалар
- ↑ „Каллирои Сиганоу-Паррен“ (эн). www.кретакултур.дк. 2021-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 21-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 Wилсон, Катҳарина М.. Ан Энcйcлопедиа оф Cонтинентал Wомен Wритерс, Волуме 1. Тайлор & Франcис, 1991 — 965–966-бет. ИСБН 0-8240-8547-7.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Аҳмет Эрсой, Маcиэ Ж. Горнй, Вангелис Кечриотис, (эдс), Модернисм: Тҳе Cреатион оф Натион Статес.
Адабиётлар
- Стефанидоу, Хениа (2007). „Греэк Wомен ин Поситионс оф Поwер.“ Папер пресентед ат тҳе Ҳеллениc Америcан Профессионал Соcиэтй Аннуал Меэтинг. Новембер 4.
Ҳаволалар
- Грецияни ларзага солган икки аёлнинг ҳикояси(рус.)
- Паррен, Каллиро (1861-1940) Асл нусхадан(ингл.)
