Kalman Imre
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
КАЛМАН (Калман) Имре (1882.24.10, Шиофок ш., Венгрия — 1953.30.10, Париж) — венгер композитори, оперетта жанри йирик устаси. Ижодий фаолиятини симфоник, вокал, фортепиано асарлари ҳамда кабаре (эстрада театри) учун қўшиқлар ёзишдан бошлаган. "Кузги манёврлар" (1908) илк опереттаси Европа ва АҚШнинг бир қанча шаҳарларида саҳналаштирилган бўлиб, композиторга катта шуҳрат келтирган. Жами 20 та оперетта яратган: "Люли-премер" (1912), "Чардаш рақси қироличаси"(1915, "Силва" номи билан ҳам машҳур), "Баядера" (1921), "Графиня Марица" (1924), "Сирк маликаси" (1926), "Монмартр бинафшаси" (1930) ва б. Асарларига сюжет ҳолатларининг кескинлиги, мусиқали драматургиясининг ривожланганлиги, оркестр бўёқлари ҳамда куйларнинг ёрқинлиги хос. Услуби венгер мусиқа фолклорига яқинлиги билан ажралиб туради. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |