Kalorimetriya
Калориметрия (лот. cалор — иссиқлик ва … метрия) — турли физик, кимёвий ва биологик жараёнларда содир бўладиган иссиклик эффектлари (иссиқлик миқдорлари)ни ўлчаш усуллари мажмуи. Хусусан, К. усуллари билан жисмларнинг иссиқлик сиғими, фазавий ўтишлар иссиқлиги (эриш, қайнаш ва б.), кимёвий реаксияларда ажраладиган иссиқлик эффектлари, радиоактив емирилишлар, тирик организмларда моддалар алмашинуви ва б. аникланади.
Турли жараёнларда жисм сарфлайдиган ёки ютадиган иссиқлик миқдорини бевосита ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар калориметрлар дейилади. 400 К ва ундан юқори температуралардаги иссиклик ўлчашларини ўз ичига олган К.ни юқори температуралар К.си, суюқ азот, водород ва гелий температуралари соҳасини (-77 К ва ундан пастда) паст температуралар К.си дейилади.
К.ни ўлчаш усуллари иссиқлик техникасида, металлургияда, кимё технологиясида кенг ишлатилади. Турли технологик жараёнларда жисмларнинг қизиши, эриши ёки буғланиши учун сарфланадиган иссиқликни ҳисоблашда; кимёвий реаксияларнинг бориши чегарасини аниқлашда ва уларнинг содир бўлиш шартларини белгилашда К.дан фойдаланилади. Мае, графитдан синтетик олмос олиш мумкин бўлган босим ва температура соҳасини шу моддаларнинг иссиқлик сиғимларини ва ёниш иссиқликларини калориметрик ўлчашлар орқали аниқланган. Биологияда К. (биокалориметрия) ёрдамида организмда бўлиб турадиган кимёвий ва физик жараёнлар [эндотермиклик ютилиши) ва экзотермиклик чикариш)]даги иссиқлик эффектлари аникланади. Мае, бир соатда ичак таёқчаси микроби ~10~9 кал, одам 5-104 кал иссиқлик чиқаришини К. усули билан аниқланган. Организмдан ажралиб чикадиган иссиқлик миқдорини аниқлаш учун, одатда, ҳайвон ёки одам калориметр (деворлари орасида сув оқиб турадиган камера)га жойлаштирилади. Бунда организмдан чиқаётган иссиқликни сув ютади. Сув массаси ва унинг температура ўзгаришидан қанча иссиклик ажралиши билиб олинади. Агар бундай бевосита ўлчаш мумкин бўлмаса, у ҳолда билвосита усуллардан фойдаланилади (мас, организм вақт бирлигида ютган О2 ва чиқарган СО2 нисбатидан оқсил, ёғ, углеродларнинг оксидланиши учун сарфлаган О2 миқдори аниқланади. Оксидланиш реаксияларидаги иссиқлик эффектларига қараб организмда хреил бўладиган иссиқлик миқдорини ҳисоблаб чиқса бўлади). К. физиологик тадқиқотлар ва диагностикада катта аҳамиятга эга[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |