Kalsiferollar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Калсифероллар, витамин Д — ёғда эрийдиган бирикмалар; стеринлар ҳосиласи. Антирахит хоссага эга. Энг муҳим К.: эргокалсиферол (витамин Д2) ва холикалсиферол (витамин Д3). Улардан биринчиси эргостерин (провитамин Д2) нурлантириш таъсирида сунъий синтезланади. Иккинчиси одам ва ҳайвонлар танасида қуёшнинг ултрабинафша нурлари таъсирида 7-дегидрохолестерин (провитамин Д,)дан олинади. К.нинг асосий манбаи баликлар, китлар ва баъзи б. ҳайвонлар жигаридаги ёғлар, нурлантирилган ачитқилар ҳисобланади. К. ичакда калсий ва фосфор алмашинуви, уларнинг буйракда реабсорбсияси (қайта сўрилиши)ни ва бу тузларнинг суяк тўқимасидан чиқариб ташланишини бошқаради. Витамин Д нинг етишмаслиги скелетни минераллаштиради (рахит ва скелет тўқимасининг юмшоқ бўлиб қолишига сабаб бўлади). Витамин Д меъёридан кўп бўлганда қонда миқдори ортади. Бу витамин юмшоқ тўқимада тўпланиб боради (гипервитаминоз). Вояга етган одам организмида бир суткада 2,5 мкг, болаларда 12,5 мкг витамин Д сарфланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |