Калсифир — калсит ёки доломит ва озроқ миқдордаги силикатли минераллар (гранат, пироксен, шпинел, оливин ва б.)дан иборат метаморфик тоғ жинси. Юқори температурали шароитларда магнезиал оҳактошларнинг қайта кристалланишидан вужудга келади. Минерал таркиби бўйича К. оҳактошли (мармар) ва магнезиал скарнлар ўртасидаги оралиқ ҳолатни эгаллайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил