Калсий нитрат (калсийли селитра), Cа(НО3)2 — нитрат кислотанинг калсийли тузи. Рангсиз кристалл модда. Суюқланиш температураси 56Г, зичлиги 2,36 г/см3. 500°да кислородини йўқотиб аввал калсий нитрит Cа(НО2)2 га айланиб, сўнгра калсий оксид СаО ва азот (1У)-оксид НО2 га парчаланади. Сувда эрувчанлиги (100 г да г ҳисобида): 128,8 (20°да), 359(51,6° да). Кристаллогидратлар ҳосил қилади. Оҳактошни нитрат кислотада эритиб ёки оҳактошнинг сувдаги эритмасига азот (1У)-оксидни юттириб олинади. Азотли ўғит сифатида ҳамда ўта тоза калсий оксид олишда ишлатилади (яна қаранг: Азотли ўғитлар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Яна қаранг

• Калий нитрат

• Нитритлар кислотаси