Калтакесакчалар (Эремиас) - калтакесаклар уруғи. 45 тури бор. Африка, Осиё ва Европада тарқалган. Ўзбекистонда 9 тача тури учрайди. Асосан, тангачалари ва бошидаги қалқонларининг тузилиши, сон тешикчалари бўлиши билан бошқа калтакесаклар уруғидан фарқланади. К. — кундузги ҳайвон. Чўл, ярим чўл ва тошлоқ ерларда, Николский калтакесакчаси тоғларнинг 1000—3000 м гача баланд жойларида, баъзи турлари этакларида яшайди. К. ҳашарот ва майда умуртқасизларни қириб, фойда келтиради. Тоғдаги совуқ шароитда яшайдиган кўзли калтакесакчадан ташқари, барча К. тухум қўйиб кўпаяди. Кўзли калтакесакча тухумдан тирик туғади. Ўзбекистонда илдам калтакесакча, ранг-баранг калтакесакча, тўгаракбош калтакесакча ва ҳоказо кенг тарқалган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил