Kaltatoy
Калтатой (баҳрин калтатой) — ўзбек уруғларидан бири. Турк этник гуруҳининг бўлинмаларидан. Калтатой бир қанча кичик уруғларга (муаззамини, махатори, мирзо калтатойга) бўлинган. Калтатой Фарғона водийсида, Нурота ва Молгузар тоғларининг шимолий ён бағирларида, Зарафшон дарёсининг ўрта оқимларида, Сурхон-Қоратоғ дарёларининг юқори ва ўрта оқимларида, Афғонистоннинг тоғли раёнларида (Кўкчадарё бўйларида) яшаган. Калтатойларнинг катта ҳудудда тарқалиб яшаши уларнинг ўтмишда кўп сонли уруғ бўлганлигидан дарак беради. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида калтатойлар батамом ўтроқлашиб, ўз уруғ номини унутган. Жиззах, Қашқадарё ва бошқа вилоятларда калтатой номи билан аталувчи қишлоқлар бор.[1] Калтатой номини туркларнинг сармуш уруғи номлагандир. Сармуш уруғи турк дунёсида кенг тарқалган бўлиб, турк дунёсини кенгайишида улкан ҳисса қўшган ва иқтисодий ҳамда сиёсий мафаатларини илгари суриб дунёга ўз сўзини айтган
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |