Kaluga
Калуга — Россия Федерациясидаги шаҳар, Калуга вилояти маркази. Ока дарёси бўйидаги пристан. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 330 минг киши (2024-йиллар ўрталари). К., дастлаб, Литва князи Олгерд ёрлиқларида 1371 йилда тилга олинган. У Москва давлатининг жан.ғарбий чегарасидаги қалъа сифатида вужудга келган. ХВИИ—ХИХ асрларда муҳим савдо маркази. К. Э. Сиолковский К.да яшаган ва ўша ерда дафн қилинган. Шаҳарда "Калуга турбина заводи" бирлашмаси, йўл машиналари ва гидроприводлар и.ч. бирлашмаси, транспорт машинасозлиги, автомотоэлектр жиҳозлари, приборсозлик, радио жиҳозлари, радиолампа заводлари ишлаб турибди. Ёғочсозлик ("Гигант" бирлашмаси) ривожланган. Клавишли мусиқа асбоблари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Енгил, кимё саноати тармоқлари бор. Педагогика институти, драма театри, ўлкашунослик, бадиий, К. Э. Сиолковский номли космонавтика тарихи музейи ва унинг филиали — Сиолковский уй-музейи мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |