Kalush Orchestra
Калуш Орчестра — 2021-йилда Калуш гуруҳининг ён лойиҳаси сифатида ташкил этилган украин фолк-ҳип ҳоп гуруҳи. Улар украин тилида ҳип-ҳоп тароналарини ижро этишади. Гуруҳ „Стефаниа“ қўшиғи билан Эуровисион қўшиқ танлови 2022да Украина шарафини ҳимоя қилган ҳамда танлов ғолибига айланган[1]. Бу Украинанинг танловдаги учинчи ғалабаси эди. Калуш Орчестра украин халқ мусиқаси элементларини замонавий продюсерлик, ҳип-ҳоп рақслари ва украин тилидаги реп билан уйғунлаштиради.
Калуш Орчестра | |
|---|---|
| Умумий маълумот | |
| Келиб чиқиши | Калуш, Украина |
| Жанрлар | |
| Фаолият йиллари | 2021–ҳозиргача |
| Лейбллар | Универсал Мусиc |
| Аъзолар |
|
Тарихи
Ташкил этилиши
Калуш Орчестра 2021-йилда олтита мусиқачидан иборат гуруҳ ҳамда 2019-йилда асос солинган Калуш реп гуруҳининг лойиҳаси сифатида тузилган. Гуруҳнинг номи Ивано-Франкивск вилоятидаги Калуш шаҳри — гуруҳ фронтмени Олег Псюкнинг туғилиб ўсган шаҳри шарафига қўйилган[2].
Эуровисион қўшиқ танлови ва кейинги фаолияти
2022-йил 12-февралда Калуш Орчестра „Стефаниа“ қўшиғи билан Эуровисион 2022 танловида Украина номидан қатнашиш учун миллий саралашда („Видбир“) иштирок этди. Якунда гуруҳ 14 балл (ҳакамлардан 6 ва томошабинлардан 8 балл) тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Танловда Алина Паш ғолиб чиқди, бироқ унинг Қримга сафари билан боғлиқ можаролар туфайли у ўз номзодини қайтариб олди. Натижада Калуш Орчестра гуруҳига Украинани танловда ҳимоя қилиш имконияти берилди.
14-май куни бўлиб ўтган Эуровисион финалида гуруҳ 631 балл билан ғолиб чиқди. „Стефаниа“ танлов тарихида реп матнига эга бўлган биринчи ғолиб қўшиқ, шунингдек, томошабинлар томонидан энг кўп овоз берилган (439 балл) тарона бўлди[3]. Кейинчалик гуруҳ Эуровисион кубогини (кристалл микрофон) Украина армиясига ёрдам бериш мақсадида ауксионга қўйди. Кубок 900 000 долларга сотилди ҳамда ушбу маблағ Украина ҳарбийлари учун ПД-2 жанговар дронларини сотиб олишга сарфланди[4].
Хайрия ишлари
2022-йил 30-майда Калуш Орчестра ва Сергей Притула Эуровисион кубогини хайрия ауксионида 900 000 долларга сотишди. Бу танлов тарихида кубокнинг сотилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эди. Шунингдек, ауксионда гуруҳ солистининг пушти панама қалпоқчаси ҳам сотилиб, ундан 11 миллион гривна йиғилди.
2022-йил августидан бошлаб Калуш Орчестра „Украина маданиятини сақлаб қолайлик“ (Саве Украиниан Cултуре) лойиҳасининг элчисига айланди. Гуруҳ ўз консертларида махсус ҚР-кодлар орқали вайрон қилинган маданий обидаларни қайта тиклаш учун маблағ йиғади. Масалан, гуруҳ Харков вилоятидаги Григорий Сковорода музейини қайта тиклаш учун 330 минг гривна хайрия қилган.
Қизиқарли фактлар
- 2022-йил 6-октабрда гуруҳ аъзолари Арнолд Шварсенеггер билан учрашишди ва унга ўзларининг пушти панама қалпоқчасини совға қилишди[5]. Кейинчалик Шварсенеггер гуруҳнинг „Шчедрий вечир“ таронаси клипида суратга тушди.
- 2023-йил 10-апрелда „Укрпошта“ компанияси Калуш Орчестра тасвирланган янги почта маркасини муомалага чиқарди.
- 2022-йил май ойида Киев—Ивано-Франкивск йўналишидаги поездга расман „Стефаниа Эхпресс“ номи берилди. Бу дунёда она шарафига номланган биринчи поезддир. Киев, Калуш ва Ивано-Франкивск стансияларида поезд „Стефаниа“ қўшиғи садоси остида кутиб олинади.
Аъзолари
- Олег Псюк — асосий вокал
- Тимофей Музичук — вокал ва чолғу асбоблари
- Александр „Таб“ Слободяник — вокал
- Александр Кондратюк — вокал ва чолғу асбоблари
- Виталий Дужик — чолғу асбоблари
- МC КЙЛЙММЕН — бреакданcе
Манбалар
- ↑ „Украине: Калуш Орчестра wилл го то Турин wитҳ 'Стефаниа'“ (эн-гб). Эуровисион.тв (2022-йил 22-феврал). Қаралди: 2022-йил 4-март.
- ↑ „"Стомбер Wомбер" ис тҳе фирст сонг оф тҳе неw банд КАЛУСҲ Орчестра. Wатч тҳе cлип“. ЛИСТЕН - онлине медиа абоут мусиc анд эверйтҳинг ароунд ит (2021-йил 6-декабр). 2021-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-декабр.
- ↑ „Украине wинс Эуровисион Сонг Cонтест афтер перформанcе бй Калуш Орчестра“. Скй Неwс. Қаралди: 2022-йил 15-май.
- ↑ Жаcксон, Патриcк „Украине wар: Эуровисион тропҳй солд то буй дронес фор Украине“. ББC Неwс (2022-йил 31-май). Қаралди: 2023-йил 16-феврал.
- ↑ Ліпич, Ольга „Арнольд Шварценеггер запросив у гості Калуш Орчестра: ви надихаєте мене. Фото“. ОБОЗРЕВАТЕЛ НЕWС (2022-йил 27-октябр). Қаралди: 2024-йил 6-феврал.