Каляо — Перудаги шаҳар, Каляо бухтаси соҳилида жойлашган. Лима агломерацияси таркибида. Каляо Конституцион провинсиясини ташкил этади. Аҳолиси 699,5 минг киши (1996). Мамлакатнинг муҳим саноат ва маданий марказларидан. Тинч океан соҳилидаги йирик савдо порти (мамлакатнинг 75% импорти, 25% экспорти). Рангли металлургия, кемасозлик, тўқимачилик, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. К. — мамлакатдаги балиқ саноатининг асосий марказларидан. Илмий техника университети, кутубхона, ҳарбий музей бор. Шаҳарга 1573-йил да асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил