Kam Air
Кам Аир – Афғонистоннинг энг йирик хусусий авиакомпанияси ҳисобланади[1]. 2003-йилда ташкил этилган Кам Аир ўн иккита самолёти ва 1200 дан ортиқ ходимга эга бўлиб, бутун Афғонистон бўйлаб мунтазам ички йўловчилар ҳамда Марказий, Жанубий Осиё ва Яқин Шарқдаги йўналишларга халқаро қатновларни амалга оширади. Кобул аэропортида ўзининг ҳабига эга.
| |||||||
| Ташкил топган | 2003-йил 30-июл | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| База аэропорти | Кобул аэропорти | ||||||
| Қўшимча ҳаво тугуни | Мозори Шариф халқаро аэропорти | ||||||
| Тез учиш дастурлари | Оранге Милес | ||||||
| Парк ҳудуди | 8 | ||||||
| Парвоз йўналишлари | 16 | ||||||
| Бош қароргоҳи | Кобул, Афғонистон | ||||||
| Муҳим шахслар | Змарай Камгар (Асосчи & Раис) Равил Аксианов (CЕО) | ||||||
| Ходимлар сони | 1,200+ | ||||||
| Сайти | камаир.cом | ||||||
Тарихи
Кам Аир Афғонистонда ташкил этилган биринчи хусусий авиакомпания бўлиб, маҳаллий ишбилармон Замараи Камгарга тегишли Камгар Гроуп эгалик қилади. Кам Аирнинг Оператор сертификати (АОC Нр. 001) 2003-йил август ойида Афғонистон Транспорт ва фуқаро авиацияси вазирлиги томонидан берилган. Кам Аирга Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИCАО) томонидан уч ҳарфли авиакомпания коди, КМФ, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ИАТА) томонидан икки ҳарфли код, РҚ ва молиявий код 384 берилган.
Кам Аирнинг биринчи парвози 2003-йилнинг ноябр ойида Боэинг 727-200 самолётида Кобулдан Ҳирот ва Мозори-Шарифга амалга оширилган бўлса, биринчи халқаро рейс 2004-йилнинг май ойида Кобул ва Дубай ўртасида амалга оширилган эди.
2013-йил 25-январда Америка Қўшма Штатлари Кам Аирни АҚШ армиясининг авиакомпания Тожикистонга фуқаролик рейсларида афюн ташигани тўғрисидаги терговига асосланиб, қора рўйхатга киритди, авиакомпания ва Афғонистон ҳукумати бу даъвони рад этди[2]. Тақиқ бир ойдан кейин бекор қилинди[3].
2021-йил 24-февралда Кам Аир Афғонистонда биринчи марта аёллардан иборат экипаж парвозини амалга оширди. Авиакомпаниянинг биринчи ва охирги афғон аёл учувчиси, ўша пайтдаги 22 ёшли Моҳадесе Мирзаээ украиналик капитан Вероника Борисова билан биргаликда Кобулдаги Ҳамид Карзай халқаро аэропортидан Ҳиротга парвоз қилган Боэинг 737-500ни бошқарган. Парвоз жаҳон ОАВлари эътиборини тортди ва биринчи бўлиб парвозни ҳужжатлаштирган Жош Кейҳилл томонидан ёритилди, кейинроқ ББC Неwс, Деуцче Wелле ва Бусинесс Инсидер нашрларида ҳам бу ҳақда хабар берилди[4][5]. Парвоз 90 дақиқа давом этди[6][7].
Афғонистон Ислом Республикасининг қулаши муносабати билан 2021-йил 15-августда мамлакатдаги барча фуқаролик хизматлари вақтинча тўхтатилди[8]. Кам Аир нотинчлик пайтида зарар кўрмаслик учун ўз самолётларининг бир қисмини Эронга олиб кетди[9]. Бироқ, маҳаллий рейслар 2021-йил 5-сентябрда қайта тикланди[10]. Кейинроқ халқаро рейслар ҳам тикланди[11].
Тез-тез парвоз қилиш дастури
Кам Аир тез-тез парвоз қилиш дастури Оранге Милес деб номланган содиқ аъзоликни ўз ичига олади[12].
Парвоз манзиллари
2023-йил сентябр ҳолатига кўра, Кам Аир 16 та йўналишга парвоз қилади. Улардан тўрттаси маҳаллий, 12 таси эса халқародир. Авиакомпаниянинг маҳаллий йўналишларига Кобул, Ҳирот, Мозори-Шариф ва Қандаҳор киради. Халқарода эса Кам Аир Истанбул, Анқара, Ал-Қувайт, Ар-Риёд, Жидда, Дубай, Абу-Даби, Теҳрон, Машҳад, Тошкент, Исломобод анд Ню-Деҳли шаҳарларига парвоз қилади[13].
Cодешаре шартномалари
Кам Аир қуйидаги авиакомпаниялар билан кодшеринг шартномаларига эга[14]:
Интерлайн ҳамкорлари
- Аир Индиа
- Флйнас
- Малайсиа Аирлинес
- Саудиа
- Турк ҳаво йўллари
- Вистара
Авиапарки


Жорий ҳолати
2022-йил сентябр ҳолатига кўра, Кам Аир ўз паркида қуйидаги самолётларга эга[15]:
| Самолёт | Сони | Буюртмалар | Йўловчилар ўриндиғи | Эслатмалар | ||
|---|---|---|---|---|---|---|
| C | Й | Жами | ||||
| Аирбус А340-300 | 3 | — | — | 346 | 346 | |
| Боэинг 737-300 | 4 | — | — | 143 | 143 | |
| Боэинг 737-500 | 1 | — | — | 140 | 140 | |
| Жами | 8 | |||||
2021-йил август ойида Кам Аир ўз самолётларининг бир қисмини Кобулнинг қулаши ва шаҳар аэропортини ўраб олган тартибсизликлар ортидан хавфсизлик нуқтаи назаридан вақтинча сақлаш учун Эронга юборди[16].
Аввал фойдаланилган самолётлар
Авиакомпания илгари қуйидаги самолётлардан фойдаланган[15]:
- 2 та АТР 42
- 2 та Аирбус А320-200
- 6 та Боэинг 737-200
- 1 та Боэинг 737-400
- 2 та Боэинг 737-500
- 3 та Боэинг 737-800 Аирехплоре ва Пегасус Аирлинес авиакомпанияларидан ижарага олинган
- 2 та Боэинг 767-200
- 1 та Боэинг 767-300 Украиниан Wингс авиакомпаниясидан ижарага олинган
- 4 та Фоккер 100 Бек Аир авиакомпаниясидан ижарага олинган
- 2 та МcДоннелл Дуглас МД-82
- 5 та МcДоннелл Дуглас МД-83 (учтаси Браво Аирwайс авиакомпаниясидан ижарага олинган)
- 2 та Сааб 340 Аир Ургадан ижарага олинган
Бахциз ҳодисалар ва фалокатлар
- 2005-йилнинг 3-февралида Афғонистон ғарбидаги Ҳирот халқаро аэропортидан парвоз қилаётган Пҳоэних Авиатион томонидан амалга оширилган Кам Аир 904-рейсида ишлаган Боэинг 737-200 лайнери ёмон об-ҳаво шароитида Кобул халқаро аэропортига яқинлашаётганда радар экранларидан ғойиб бўлди. Ғойиб бўлиши ортидан Афғонистон армияси 96 йўловчи ва 8 экипаж аъзосини излаб кенг кўламли қидирув операциясини амалга оширди. Самолёт қолдиқлари 2005-йилнинг 5-февралида Кобул шарқидаги тоғлардан топилди. Бортдаги 104 кишининг барчаси ҳалок бўлган эди[17].
- 2010-йил 11-август куни Дуглас ДC-8-63Ф ЙА-ВИC Буюк Британиянинг Манстон аэропортидан учиш чоғида дум қисмида ёнғин чиқди[18]. Самолёт Кабо-Верде ороллари орқали Аргентинанинг Буэнос Айрес шаҳрига халқаро юк рейсини амалга ошираётган эди. Ҳодисага ортиқча ёқилғи ва юк массасининг нотўғри баҳоланиши туфайли самолётнинг вазни 25,700 лб (11,700 кг) бўлгани туфайли юзага келган. Бахциз ҳодиса ҳақида хабардор бўлгач, экипаж Кабо-Вердега йўл олди. У ерда ўтказилган текширув думдаги зарбани тасдиқлади, аммо зарба кўрсаткичи таҳлили самолёт ҳали ҳам хавфсиз эканлигини кўрсатди. Ҳодиса ҳаво ҳодисаларини текшириш бўлими томонидан текширилиб, хавфсизлик бўйича турли тавсиялар берди. Кейинчалик Кам Аирнинг Европа Иттифоқи ҳудудида фаолият юритиши тақиқланди. Ҳодисада иштирок этган учта экипаж ҳам ишдан бўшатилди ва Кам Аир ўзининг иккита ДC-8 самолётини хизматдан олиб қўйишини эълон қилди[19].
- 2018-йил январ ойида Кам Аир Толибоннинг Кобулдаги меҳмонхонага ҳужуми оқибатида тўққиз нафар ходими – етти украиналик ва икки венесуэлалик ходими ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди[20]. Кам Аир меҳмонхонада хорижлик ходимлари учун 50 та хонани ижарага олган, улар Кобулнинг „энг қаттиқ қўриқланадиган“ хоналаридан бири ҳисобланади[21]. Ҳалок бўлганларнинг беш нафари учувчи, тўрт нафари эса экипаж аъзоси эди[22]. Шундан сўнг авиакомпаниянинг 50 дан ортиқ хорижлик ходимлари мамлакатни тарк этдилар ва 26 январга келиб унинг тўққизта самолётидан бештаси ходимлар етишмаслиги сабабли учолмай қолди[21]. Шу сабабдан кўп сонли кундалик рейслар ҳам бекор қилинди[23].
Манбалар
- ↑ „Афгҳанистан авиатион маркет: Ариана то ренеw флеэт анд ресуме гроwтҳ, деспите интенсе cомпетитион“. CАПА - Cентре фор Авиатион. Қаралди: 2021-йил 15-август.
- ↑ „УС блаcклисц Афгҳан аирлине аccусед оф смугглинг опиум“. ББC Неwс (2013-йил 25-январ). Қаралди: 2021-йил 15-август.
- ↑ „Кам аир роw: УС суспендс бан он Афгҳан аирлине“. ББC Неwс (2013-йил 25-феврал). Қаралди: 2021-йил 15-август.
- ↑ „لومړي ځل افغان مېرمنو د الوتنې ټولې چارې ترسره کړې - ББC Неwс پښتو“. ББC Неwс پښتو.
- ↑ „Кам Аир cреw & Жош Cаҳилл wин Авиатион Ачиэвемент Аwардс“. www.аэротиме.аэро. Қаралди: 2021-йил 30-август.
- ↑ Фостер. „Кам Аир Алл-wомен-cреwед Флигҳт Сец Преcедент фор Афгҳан Гендер Эқуалитй“. Аирwайс Магазине (2021-йил 27-феврал). 2021-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-феврал.
- ↑ Паллини. „Ан аирлине ин Афгҳанистан сайс ит жуст флеw тҳе cоунтрй'с фирст флигҳт wитҳ ан алл-фемале cреw — ҳере'с wҳат ит wас лике онбоард“. Бусинесс Инсидер. Қаралди: 2021-йил 28-феврал.
- ↑ н.а.. „Cоммерcиал флигҳц то Афгҳанистан суспендед“. Ч Авиатион (2021-йил 15-август).
- ↑ Дудлей, Доминиc. „Афгҳан Аирлине Сеэкс Рефуге Ин Иран Фор Иц Планес“. Форбес (2021-йил 26-август).
- ↑ Абдуллаҳ. „Пакистан аллоwс Афгҳан аирлине Кам то операте 3 флигҳц“. Даилй Тимес (2021-йил 25-сентябр). Қаралди: 2022-йил 8-октябр.
- ↑ „Кам Аир то ресуме флигҳц бетwеэн Кабул анд Ташкент“ (2021-йил 12-декабр).
- ↑ „Оранге Милес ФАҚс“. www.камаир.cом. 2021-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-август.
- ↑ „План ёур травел wитҳ Кам Аир“. Қаралди: 2023-йил 25-сентябр.
- ↑ „Кам Аир профиле“. CАПА. Қаралди: 2019-йил 10-сентябр.
- ↑ 15,0 15,1 „Кам Аир Флеэт Детаилс анд Ҳисторй“.
- ↑ „Афгҳанистан'с Кам Аир сендс пассенгер планес то Иран амид Кабул чаос -Ираниан медиа“ (2021-йил 26-август). 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ Ҳарро Рантер. „АСН Аирcрафт аccидент Боэинг 737-242 ЭХ-037 Кабул“ (2005-йил 3-феврал). Қаралди: 2015-йил 4-ноябр.
- ↑ Ҳрадеcкй, Симон. „Репорт: Кам Аир ДC86 ат Манстон он Ауг 11тҳ 2010, таил стрике он такеофф“. Тҳе Авиатион Ҳералд (2011-йил 12-май). Қаралди: 2011-йил 15-май.
- ↑ „ЙА-ВИC“. Аир Аccиденц Инвестигатион Бранч. Қаралди: 2011-йил 15-май.
- ↑ „Афгҳан аирлине стругглес афтер фореигн стафф киллед ин ҳотел раид“. Реутерс (2018-йил 24-январ). Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
- ↑ 21,0 21,1 „Гроундед анд Гуттед, Маин Афгҳан Аирлине Стругглес Афтер Талибан Аттаcк“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2018-йил 26-январ). Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
- ↑ „Кам Аир Лефт Реэлинг бй Деадлй Кабул Ҳотел Аттаcк“. Гулф Тимес (2018-йил 22-январ). Қаралди: 2018-йил 22-феврал.
- ↑ „Афгҳанистан'с Кам Аир стругглес то стай афлоат афтер деадлй Кабул аттаcк“. Араб Неwс (2018-йил 1-феврал). Қаралди: 2018-йил 22-феврал.