Kamalak

Камалак — осмон гумбазида ранг-баранг бўлиб кўринадиган ёй; ёруғликнинг атмосферадаги ёмғир томчиларида синиши, қайтиши ва дифраксияси натижасида юз беради. Ёмғир ёғиб ўтгач, Қуёшга қарама-қарши томонда ҳосил бўлади. Қуёш уфққа қанча яқин бўлса, камалак шунча катта кўринади. Камалакнинг бурчак радиуси 42° га тенг, ташқи қисми қизил, ички қисми бинафша рангда кўзга ташланади; унда бошқа ранглар тўлқин узунлигига қараб жойлашади. Айрим вақтларда атмосферада қўшалоқ камалак ҳам кузатилади. Қўшимча камалак ички қизил қисмининг бурчак радиуси 50° га тенг. Баъзан, атмосферада айни бир вақтда 3 тадан 6 тагача камалак ҳосил бўлиши мумкин)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |