Камаржа жанги – Самарқанд яқинидаги Камаржа қалъаси яқинида бўлиб ўтган жанг. 729-йилда шаҳардаги Умавийлар халифалиги гарнизони Туркаш хоқонлиги қўшинлари ва унинг сўғд иттифоқчилари томонидан босиб олинган эди[1][2]. Маҳаллий сўғд шаҳзодаларнинг кенг кўламли қаршилигига учрган вақтда Самарқанд яқинидаги бу кичик қўрғон арабларнинг Мовароуннаҳрдаги сўнгги йирик истеҳкомларидан бири бўлган. Ат-Табарий ёзишича қамал 58 кун давом этди ва музокаралар билан якунланди, унинг доирасида гарнизон Самарқанддан чиқиб кетган. Камаржа мудофааси араб адабиётларида қайд этилган. Орадан икки йил ўтгандан сўнг Тахтақарача довони жангидан сўнг арабларнинг минтақадаги ҳокимият тикланган[3].

Камаржа жанги
Geophysical map of southern Central Asia (Khurasan and Transoxiana) with the major settlements and regions
Саналар 729
Уруш ери Самарқанд, Мовароуннаҳр
Натижа Арабларнинг г'алабаси, гарнизонни эвакуация қилиш
Рақиблар
Умавийлар халифалиги Туркаш хоқонлиги
Қўмондонлар
Аниқ эмас Сулук

Тарихи

ВИИ аср ўрталарида араблар Форс ва Хуросонни босиб олган. Кейинчалик халифа Ал-Волид И даврида (705—715) Умавийлар саркардаси Қутайба ибн Муслим томонидан Моворуннаҳр босиб олинган[4]. 719-йилда маҳаллий шаҳзодалар халифаликка қарши хитойлар ва уларнинг туркаш вассалларидан ҳарбий ёрдам сўради[5]. 720-йилда турғашлар минтақадаги мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштирдилар. Бироз муддат Фарғона водийси устидан назорат йўқолган бўлса-да, умавийлар ҳокимлари тартибсизликларни бостиришга муваффақ бўлдилар[4]. 728-йилга келиб, турғошлар ҳужуми ва арабларга қарши кенг кўламли қўзғолон кўтарилган вақтда арабларда фақат Самарқанд ва Зарафшон дарёсидаги Камаржа ва Дабусия қалъалари бор эди[6].

Қамал

729-йилда Ашрас ибн Абдуллоҳ ас-Суламий Турғаш ва уларнинг сўғд иттифоқчиларининг доимий ҳужумлари остида Окс дарёсидан ўтиб, Бухорога етиб боради. Шу билан бирга иттифоқчилар қўшинлари Самарқанд ҳудудига ва ундан ғарбдаги 42 км ғарбдаги Камаржа қалъасига йўл оладилар. Ат-Табарий „Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи“ асарида Камаржанинг қамал қилиниши ҳақида ёзган.

Бухоро-Самарқанд йўли бўйлаб хоқон Сулук қўмондонлиги остида Фарғона, Ат-Тарабанд (Шош пойтахти, ҳозирги Тошкент), Афшона (Самарқанд яқинидаги шаҳар), Насаф ва Бухоро атрофидан йиғилган турғош қўшинлари қал’ага яқинлашди. Камаржага етиб келгач, турғашлар ва уларнинг иттифоқчилари қал’ага яқин бўлган ҳудудда қароргоҳ туздилар. Қамалдан сўнг араблар сулҳ тузишга мажбур бўлди.

Оқибатлари

Камаржа қамали мағлубиятидан кейин Бухоро ва Самарқанддан ташқари, деярли барча Мовароуннаҳр ҳудуди бой берилган, ҳатто қўшни Хоразмда ҳам қўзғолон кўтарилган, аммо маҳаллий араблар томонидан тезда бостирилган[5]. 738-йилда Сулук ўлдирилди, бу эса турғашлар ўртасида ички уруш бошланишига олиб келди. 739—741-йилларда Наср ибн Сайёр ҳукмронлигида араблар халифалик ҳокимиятини Самарқандгача бўлган ҳудудда қайта тиклашга муваффақ бўлди[7].

Адабиётлар

  • Бланкиншип Кҳалид Яҳя. Тҳе Энд оф тҳе Жиҳâд Стате: Тҳе Реигн оф Ҳишāм ибн ʻАбд ал-Малик анд тҳе Cоллапсе оф тҳе Умайядс. – Албанй, Н. Й.: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1994. – 410 п. – (СУНЙ Сериэс оф Медиэвал Миддле Эаст Ҳисторй). – ИСБН 978-0-7914-1827-7.
  • Гибб Ҳ. А. Р. Тҳе Араб Cонқуэсц ин Cентрал Асиа. – Л.: Роял Асиатиc Соcиэтй, 1923. – 102 п.
  • Ҳаwтинг Гералд Р. Тҳе Фирст Дйнастй оф Ислам: Тҳе Умайяд Cалипҳате АД 661—750. – Сеcонд эдитион. – Л.; Н. Й.: Роутледге, 2000. – 176 п. – ИСБН 0-415-24072-7.
  • Кеннедй Ҳугҳ Н. Тҳе Греат Араб Cонқуэсц. Ҳоw тҳе Спреад оф Ислам Чангед тҳе Wорлд Wе Ливе Ин. – Л.: Wеиденфелд & Ниcолсон, 2007. – 421 п. – ИСБН 0-297-84657-4.
  • Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХВ: Тҳе Энд оф Эхпансион: Тҳе Cалипҳате оф Ҳишāм, А. Д. 724–738/А. Ҳ. 105–120 / Бланкиншип, Кҳалид Яҳя. – Албанй, Неw Ёрк : Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1989. – ИСБН 978-0-88706-569-9.

Манбалар

  1. ↑ Шамсиддин Камолиддин. Происхождение Саманидов. Ташкент: Французский Институт Исследований Центральной Азии, 2008. Қаралди: 2-октабр 2023-йил. 
  2. ↑ „Сиэге оф Камаржа. Энтер ҳисторй“. www.чронас.орг. Қаралди: 2-октабр 2023-йил.
  3. ↑ „Лист оф Муслим cонқуэст оф Трансохиана“. www.азтекиум.пл. Қаралди: 2-октабр 2023-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 Бланкиншип 1994; Гибб 1923.
  5. ↑ 5,0 5,1 Бланкиншип 1994.
  6. ↑ Бланкиншип 1994; Гибб 1923; Кеннедй 2007.
  7. ↑ Бланкиншип 1994; Кеннедй 2007.