Kamaytepa
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Камайтепа — ўрта аср шаҳар ҳаробаси (мил. 5—18-асрлар). Қашқадарё водийсининг ўрта қисмида, дарёдан 1 км чамаси узоқликда. Чим қишлоғи чеккасида жойлашган. 1964—66-й.ларда Қашқадарё археология-топография экспедицияси томонидан (Н. И. Крашенинникова, С. Б. Лунина) ўрганилган. К. 3 қисмдан — арк, шаҳристон ва рабоддан иборат. Арк (бал. — 20 м) деярли тўғри тўртбурчак шаклида (190х175 м), шаҳристон ғарбдан шарққа чўзилган, уз. 450 м, кенглиги — 350 м. Аркка қия йўлка (пандус) орқали кўтарилганлар. Аркдан илк ўрта асрларга оид сопол идишлар топилган. Ҳозирда арк ичидаги тепалик қабристонга айлантирилган. К.дан топилган терракота (сопол) тахтачада 2 шохли бош кийим кийган, сўл қўлида думалоқ мева (олма) тутган, ўнг қўлининг панжаларини очган ҳолда баланд кўтарган бир шахснинг тасвири (мил. 5-аср) акс этган.
Адабиёт
- Лунина СБ., Города Южного Согда в ВИИИ—ХИИ вв., Т., 1984.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |