Каменец-подолский — Украинанинг Хмелницкий вилоятидаги шаҳар. Темир йўл стансияси. Шоссе йўллар тугуни. Аҳолиси 109,9 минг киши (2024). ХИ аср охири — ХИИ аср бошларида вужудга келган. Тарихий музей-кўриқхона. Приборсозлик, кабел, "Электроприбор", автоагрегат, қишлоқ хўжалиги машиналари, совуқ асфалт-бетон, семент, темир-бетон буюмлар ва конструксиялар, металл, шакарқанд, консерва заводлари, қурилиш материаллари, паррандачилик, гўшт комбинатлари, ип газлама ва тикувчилик фабрикалари мавжуд. 2 олий ўқув юрти, ботаника боғи бор. Готика костёли (ХВИ аср), Петр ва Павел черковлари (ХВИ аср) сақланган.[1]

Каменец-Подилский
Мамлакат Украина

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил