Kamer musiqa
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Камер мусиқа (лот. cамера — хона) — катта бўлмаган хонада тор доирадаги тингловчиларга ижро этиш учун мўлжалланган мусиқа асарлари. Филармония зали, театр биноси каби махсус жойларда ижро этиладиган симфоник, консерт, опера ва балет жанрларидан фарқ қилади. К.м. якка ижрочи ёки камер ансамбл (дуэт, трио, квартет ва б.) учун ёзилган соната, сюита, миниатюра, романс каби намуналардан иборат; унда нозик ифодавий воситалар, лирик ҳамда чуқур психологик ҳолатлар асосий ўрин тутади. "К.м." атамаси дастлаб ХВИ—ХВИИ асрларда Италияда черков мусиқасидан фарқлаш учун дунёвий вокал ва чолғу мусиқасига нисбатан қўлланган. ХИХ асрга келиб К.м. консерт залларида ҳам ижро этила бошлади. ХИХ—ХХ асрларда кўп мамлакатларнинг композиторлари ижодида К.м. жанр ва шакллари ривожланди. Ўзбекистон композиторлари Г. Мушел, М. Бурҳонов, С. Юдаков, Б. Гиенко, Ик. Акбаров, С. Жалил, Ф. Янов Яновский, Т. Қурбонов ва б. турли К.м. асарлари яратишган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |