Камфора дарахти, камфора лаври (Cиннамомум cампҳора) —лаврдошлар оиласига мансуб доим яшил дарахт. Бўйи 20—25 м, диаметри 2,5 м гача. Барги этли, хушбўй. Гули кўримсиз, майда, оқиш. Жан. Хитой ва Япония о.ларида ўсади. Ҳамма қисмида эфир мойи бор. Ёғочидан мебел ясалади. Эфир мойидан камфора олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил