Камикадзе (японча: 神風, камиказе, симпу; ками — „илоҳ“, кадзе — „шамол“) — „илоҳий шамол“, мўғул хони Хубилайнинг Япония қирғоқларига яқинлашган кемаларини икки маротаба йўқ қилган тайфуннинг номи[1].

[[ХХ аср]]нинг ўрталарида „камикадзw“ сўзи Тинч океанида бораётган урушнинг сўнгги босқичида японларнинг душман кемаларига ўз самолёти билан ҳужум қилиб, ҳалок бўлган учувчиларига нисбатан қўлланила бошланди. „Камиказе“ — японча „токкотай“ атамасининг бир қисми бўлиб, ушбу сўз барча душманга талофат етказиш мақсадида ўз жонига қасд қилувчи кўнгиллиларни (нафақат учувчиларни) назарда тутган[2]. Японлар бу каби ҳаракатларни токубецу ко: геки тай (японча: 特別攻撃隊) — „махсус ҳужумнинг зарбдор отрядлари“ ёки токко: тай (японча: 特攻隊) аббревиатураси билан аташган. Ўзларини қурбон қилувчи учувчилар бўлинмаси симпу токубецу ко: геки тай (японча: 神風特別攻撃隊) — „Илоҳий шамол“ махсус ҳужум бўлинмалари" деб аталган. Инглиз тилида „камиказе“ атамаси америка армиясида хизмат қилган, япон эмигрантларидан чиққан таржимонлар туфайли пайдо бўлган. Тез орада иттифоқчилар қўшини „камиказе“ сўзини японлар томонидан қўлланган ҳар қандай ўз-ўзини қурбон қилиш билан боғлиқ ҳужумларга нисбатан қўллай бошлаган.

Манбалар

  1. ↑ „Значение слова «камикадзе»“.
  2. ↑ „Камикадзе во Второй мировой“ (2018-йил 21-феврал). 2022-йил 2-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.