Камикоани (японча: 上小阿仁村, Камикоани-мура?) Япониянинг Акита префектурасида жойлашган қишлоқ. 2020-йил 31-январ ҳолатига кўра, қишлоқда 1097 хонадонда 2247 нафар аҳоли истиқомат қилган, аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 8,8 кишидан тўғри келган[1]. Қишлоқнинг умумий майдони 256,72 квадрат километр (99,12 ми²) ни ташкил этади.

Камикоани

上小阿仁村
Қишлоқ
Skyline of Kamikoani
Kamikoani
Байроқ
Kamikoani
Герб
Мамлакат Япония
Асос солинган 1889-йил 1-апрел
Майдон 25,672 км2 (9,912 кв ми)
Иқлим тури нам континентал иқлим
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2020-йил январ)
2 247
Зичлиги 8.8 киши/км2

Географияси

Камикоани шимолий-марказий Акита префектурасининг текисликларида жойлашган. Қишлоқ қуруқликда жойлашганлиги сабабли қишда кучли қор ёғиши билан ажралиб туради.

Қўшни муниципалитетлар

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[2], Камикоани аҳолиси сони 1960-йилда энг юқори чўққига чиқди ва ўшандан буён доимий равишда камайиб бормоқда.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
19205,526—    
19305,302−4.1%
19405,461+3.0%
19506,529+19.6%
19606,972+6.8%
19705,242−24.8%
19804,352−17.0%
19903,726−14.4%
20003,369−9.6%
20102,747−18.5%
20202,063−24.9%

Иқлими

Митане нам континентал иқлимга эга (Кöппен иқлим таснифи Дфа) бўлиб, катта мавсумий ҳарорат фарқлари кузатилади, иссиқдан иссиқ (ва кўпинча нам) ёз ва совуқ (баъзан қаттиқ совуқ) қиш фасли бу ҳудуд иқлимига хосдир. Ёғингарчилик йил давомида сезиларли бўлса-да, лекин августдан октябргача энг кучли даражаси қайд этилган. Камикоани шаҳрида ўртача йиллик ҳарорат 9,8 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1626 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 23,3 °C, энг паст ҳарорат эса январда, −3,2 °C атрофида бўлади[3].

Тарихи

Дева вилоятидаги „Котани қишлоғи“ Тоётоми Ҳидеёши даврига оид маълумотларда қайд этилган. Эдо даврида, ҳудуд Кубота доменидан вилоятнинг шимолий учдан бир қисмини бошқарган Сатаке сулоласининг назорати остида бўлган. Меидзи даври бошлангандан сўнг, ҳудуд 1878-йилда Акита префектурасининг Китаакита округи таркибига киритилди. Камикоани қишлоғи 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиш даврида ташкил этилган.

Шифокор етишмаслиги

2008-йилнинг феврал ойида Камикоани шаҳрида 20 йилдан ортиқ чекка ҳудудларда ишлаб келган эркак шифокор иш бошлади. У шундай деди: „ Бу қишлоқ менинг шифокорлик фаолиятимдаги охирги жой. Мен дори-дармонларни ўрганишни давом эттирмоқчиман, чунки менда бу ердаги одамларга нисбатан муҳаббат ва қизиқиш бор.“ Иш бошлаганидан кейин тўртинчи ойда у истеъфога чиқиш ниятини билдирди ва икки ойдан кейин ишдан кетди[4][5]. 2009-йилда 61 ёшли шифокор аёл Юкико Арисава алоҳида оролларда ва Таиландда ишлагандан сўнг Камикоани қишлоғида ишлашни бошлади. У 2010-йил март ойида истеъфога чиқиш ниятини билдирди, бироқ унинг ўрнига бошқа шифокор топишга вақт керак деган хавотир туфайли, унинг истефоси 2011-йил мартига қадар қолдирди. Ушбу тўсатдан истеъфолар учун қишлоқ идораси томонидан нашр этилган расмий жамоатчилик билан алоқалар журнали Коуҳоу Камикоани хабар беришича, шифокорлар маҳаллий қишлоқ аҳолиси томонидан доимий таъқиблардан азият чеккан[6]. Журналдаги мақолага кўра, шифокорга қўпол сўзлар айтиб қўнғироқлар қилишган, унинг ҳаракатлари танқидга учраган. Кечаси беморларга ёрдам бериш учун уйи олдига датчикли чироқ ўрнатганида, ёруғлик ва ойлик электр тўловини ўзи тўлаган бўлса-да, солиқ пулларини исроф қилишда айбланган. Бошқа бир қишлоқ аҳли сендвич сотиб олгани борганида, тушлик қилишга вақти бўлмагани учун "Қизиқ, касаллар кутиб турган ҳолда қандай қилиб дўконга борасизлар ", деб айтган. 2009-йилда шифокор бор-йўғи 18 та таътил ўтказишга муваффақ бўлди, бироқ баъзилар "Иш кунларида қандай дам олиш мумкин? " дейишди ва 17-август куни таътилга чиққанида уни танқид қилишди. Шунингдек, кимлардир унинг уйи олдида туҳмат сўзлари ёзилган варақаларни тарқатиб юрган.

Иқтисодиёти

Камикоани иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига асосланган.

Таълим тизими

Камикоанида қишлоқ ҳукумати томонидан бошқариладиган битта бошланғич/ўрта мактаб фаолият юритади. Қишлоқда ўрта мактаб мавжуд эмас.

Транспорти

Темир йўл

Камикоани қишлоғида йўловчилар учун ҳозир темир йўл хизмати яратилмаган.

Магистрал йўл

  • Миллий йўналиш 285

Қардош шаҳар муносабатлари

Манбалар

  1. ↑ Камикоани Виллаге оффиcиал статистиcс (японча)
  2. ↑ Камикоани популатион статистиcс
  3. ↑ дата
  4. ↑ "Тҳе онлй доcтор ин виллаге қуиц. Cаусед бй ҳеартлесс жеэринг то а ҳардwоркинг доcтор фром виллагерс? — Камикоани виллаге, Акита". Ёмиури Шимбун. Марч 10, 2010
  5. ↑ "Рендеринг греат сервиcе то Нон-Доcтор виллаге Др.Мацузаwа арривес ат Камикоани ин Акита". Каwакита Шимпо. Фебруарй 7, 2008
  6. ↑ Марч эдитион. п.16 Коуҳоу Камикоани. Марч 10, 2010
  7. ↑ „Интернатионал Эхчанге“ (инглизча). Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2015-йил 21-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-ноябр 2015-йил.

Ҳаволалар