Kamila Valieva
Камила Валеревна Валиэва (русча: Камила Валерьевна Валиева; 2006-йил 26-апрелда туғилган) — россиялик фигурали учувчи. 2021-йилги Ростелеcом кубоги ғолиби, 2021-йилги Скате Cанада мусобақаси ғолиби, 2020-йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони, 2019–2020-йилги Ёшлар Гран-при финали ғолиби ва 2021-йилги Россия миллий чемпионатининг кумуш медали соҳибаси.
| Камила Валиэва | |
|---|---|
|
Валиэва 2022-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Асл исми | Камила Валерьевна Валиева (русча) |
| Тўлиқ исми | Камила Валеревна Валиэва |
| Давлат |
|
| Таваллуди |
2006-йил 26-апрел Қозон, Россия |
| Бўйи | 1.60 м (2022-йил феврал)[1] |
| Мураббийи | Светлана Соколовская |
| Жамоаси | Навка Арена |
| Учишни бошлаган | 2009 |
2022-йилги Қишки Олимпиада ўйинлари давомида декабр ойида Валиэва топширган допинг тести намунаси ижобий натижа кўрсатган ва ундан триметазидин моддаси аниқланган[2][3]. 2024-йил 29-январда Спорт арбитраж суди (CАС) Валиэванинг Россия антидопинг агентлиги (РУСАДА) билан боғлиқ допинг ишини кўриб чиқди. Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) ва Жаҳон антидопинг агентлиги (WАДА)[4] Валиэвага 2021-йил 25-декабрдан тўрт йиллик тақиқ жорий қилган ва шу санадан бошлаб унинг барча натижалари бекор қилинган[5]. Жумладан, 2022-йилги конкида учиш бўйича Европа чемпионати ва 2022-йилги Қишки Олимпия ўйинлари жамоавий баҳсида қайд этган 1-ўрин ҳам бекор қилинган.
Юқоридаги дисквалификация ва бекор қилинган натижалар инобатга олинган ҳолда ҳам Валиэва аёллар ўртасида қисқа дастур, эркин дастур ва умумий йиғинди бўйича амалдаги жаҳон рекордчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида етти марта жаҳон рекордларини ўрнатган. Спортчи бир мавсум доирасида умумий йиғинди бўйича 250, 260 ва 270 баллик чегараларни, эркин дастурда эса 170 ва 180 баллик чегараларни биринчи бўлиб енгиб ўтган фигурали учувчи ҳисобланади. Валиэва машғулотлардаги жуфти ва жамоадоши Александра Трусовадан кейин тўрт айланишли тоэ лооп сакрашни амалга оширган иккинчи аёл спортчи, исталган турдаги тўрт айланишли сакрашни бажарган тўртинчи аёл спортчи, уч айланишли акселни бажарган 16-чи аёл спортчи, Алиса Лиу ҳамда машғулотдаги шериги, жамоадоши Софя Акатевадан кейин бир дастурда уч айланишли аксел ва тўрт айланишли сакрашни бажарган учинчи аёл спортчи саналади.

Шахсий ҳаёти
Камила Валиэва 2006-йил 26-апрелда Россиянинг Татаристон Республикаси Қозон шаҳрида дунёга келган. Миллати - Волга татари[6]. Отасининг исми русча „Валеревна“ бўлса-да, қариндошларининг айтишича, унинг биологик отаси ҳозирда Қримда яшовчи Равил исмли ҳарбий кишидир[7].
Валиэванинг Лёва исмли померан ити бор[8]. Бу ит унга 2019-йилда мухлислари томонидан совға қилинган.
Валиэванинг онаси уни ёшлигидан бадиий гимнастика, балет ва фигурали учиш тўгаракларига ёздирган. Беш ёшга кирганидан кейин асосий эътиборини фақатгина фигурали учишга қаратган[9]. Унинг айтишича, спортчи Натан Ченнинг техникаси ва спорт маҳоратини қойил қолиб томоша қилади[10].
2022-йилги Қишки Олимпия ўйинлари пайтида Валиэванинг бўйи 1.6 м (5 фт 3 ин) бўлган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Лобо, Наталиа (7 Фебруарй 2022), „Wинтер Олймпиcс 2022 профилес: Камила Валиэва: Ҳеигҳт, аге, cоач анд реcордс“, Болавип
- ↑ Панжа, Тариқ. „Камила Валиэва ҳад тҳреэ субстанcес тҳат cоулд бе усед то треат ҳеарт cондитионс ин ҳер сампле. Онлй оне ис баннед“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2022-йил 15-феврал). Қаралди: 2022-йил 14-феврал.
- ↑ Гина Колата.. „Cардиологисц қуэстион тҳе утилитй оф тҳе другс фоунд ин Валиэва'с блоод“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2022-йил 15-феврал). Қаралди: 2022-йил 16-феврал.
- ↑ „CАС то ҳеар Руссиан фигуре скатер Валиэва'с cасе ин Септембер“ (эн). Реутерс (2023-йил 22-июн). Қаралди: 2023-йил 23-июн.
- ↑ „Камила Валиэва: Руссиан фигуре скатер гивен фоур-еар другс бан“. ББC Спорт (2024-йил 29-январ). Қаралди: 2024-йил 29-январ.
- ↑ „Татар гирл Cамила Валиэва wон тҳе жуниор стаге оф тҳе Гранд Прих ин Cоурчевел“. Татар Cонгресс (2019-йил 26-август). Қаралди: 2022-йил 11-феврал.
- ↑ „Родственники Камилы Валиевой рассказали, кем является отец фигуристки“ [Камила Валиэва'с релативес ревеалед тҳе идентитй оф тҳе фигуре скатер'с фатҳер]. татар-информ.ру (2022-йил 17-феврал).
- ↑ „Лëва.КамилаВалиэва, Мой померанский шпиц Лёва 🐕💕“ [Лëва.КамилаВалиэва, Мй Помераниан Лëва 🐕💕] (ру). 2020-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-декабр.
- ↑ Фладе, Татжана „Камила Валиэва: Арт он Иcе“. Интернатионал Фигуре Скатинг (2020-йил 15-июл). 2021-йил 10-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-феврал.
- ↑ „Топ жуниор Камила Валиэва он скатинг, догс, анд Пабло Пиcассо“. Олймпиc Чаннел (2021-йил 3-январ). 2020-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-март.