Kamol Murodov
| Камол Муродов | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1974-йил 29-ноябр Олот тумани, Бухоро вилояти, Ўзбекистон ССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Дзёдо |
| Медаллар | |
|
| |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Осиё чемпионати | ||
| Кумуш | Осака 2000 | 90кг гача |
| Осиё ўйинлари | ||
| Бронза | Бангкок 1998 | 90кг гача |
Камол Муродов (1974-йил 29-ноябрда Бухоро вилояти Олот туманида туғилган) — ўзбек дзюдочиси. 1996 ва 2000-йилдаги ёзги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси, 2000-йилги Осиё чемпионати кумуш медали совриндори, 1998-йилда ёзги Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори.
Таржимаи ҳоли
Камол Муродов 1974-йил 29-ноябрда Бухоро вилояти Олот туманида дунёга келади[1].
1996-йили Атлантада бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилади ва 95 кг дан юқори вазн тоифасида иштирок этди. Муродов 1/8 финалда люксембурглик Игор Мюллерга 2 дақиқада таслим бўлади[2] .
1998-йили Бангкокда бўлиб ўтган ёзги Осиё ўйинларида 90 кг вазн тоифасида иштирок этиб, бронза медали соҳиби бўлади[3].
Камол Муродов 2000-йили Сиднейда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида у Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади. 90 кг гача вазн тоифасида иштирок этиб, 1/8 финалда эса 3-дақиқада жанубий кореялик Ю Сон Ёнуга мағлуб бўлади[4] .
Камол ўша йили Осака шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 90 кг вазн тоифасида финалда жанубий кореялик Юн Дон Сикуга имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритади[5] .
У бир неча бор вакиллик халқаро турнирларида ғолиб бўлган: 1998-йилда Мюнхендаги Wорлд Мастерс мусобақаларида, 1999-йилда Ню-Ёркдаги Неw Ёрк Опен турнирида, 2000-йилда Набулдаги турнирда ғолиб чиққан[5] .
Камол Муродов Ҳарбийлар бўйича уч маротаба жаҳон чемпионатида ғолиб бўлади: 1997-йилда Дубровникда ва 1998-йилда Санкт-Петербургда бронза медалларини, 2000-йилда Ден Хелдерда кумуш медалини қўлга киритади[5] .
Манбалар
- ↑ „Камол Муродовни табриклаймиз!“. Оламспорт.cом. Қаралди: 11-июл 2025-йил.
- ↑ „Олймпедиа – Ҳеавйwеигҳт (>95 килограмс), Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2021-йил 17-июл.
- ↑ „Олймпедиа – Камол Мурадов“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2021-йил 17-июл.
- ↑ „Олймпедиа – Миддлеwеигҳт (≤90 килограмс), Мен“. www.олймпедиа.орг. Қаралди: 2021-йил 17-июл.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „ЖудоИнсиде - Камол Мурадов Жудока“. www.жудоинсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 17-июл.
