Википедияда исми Камол бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Камол Табризий — (форсчаси-کمال تبریزی) Эронлик кино режжисёр 1959-йил 28-октябрда Теҳронда туғилган. Кейинчалик ота-онаси у ердан Табризга кўчишган. Камол Табризий Теҳрон санъат университетини кино ва театр факултетини тамомлаган.

Автобиографияси

Теҳрондаги санъат университетининг кино ва телевидения факултетини тугатгандан сўнг ўша пайтда бўлаётган Эрон-Ироқ урушига боришга тўғри келади.(1981-1989) У ерда режиссёр ва фотограф сифатида ўзининг биринчи ҳужжатли филмини суратга олди, „ Уруш шаҳидлари“ Тошкент кинофестивалида энг яхши ҳужжатли филм мукофотига сазовор бўлди. У бир неча йил давомида ёш кино жамияти ва кино яратиш ўқув марказида кино ва режиссёрликдан дарс берган ва кино бўйича кўплаб семинарлар ташкил қилган. У ўзининг биринчи бадиий филмини 1988-йилда яратди. Ўшандан бери у 18 дан ортиқ бадиий филмлар яратди, шу жумладан Япония билан иккита қўшма филм („Шамол гиламчаси“ (2001) Эрон бозорида энг кўп яхши сотилган). Унинг бадиий филмлари ва телесериаллари Эрон бозоридаги энг машҳур филмлардан бири бўлиб, халқаро кинофестивалларда яхши кутиб олинган ва тақдирланган.

Кинолари

  • Севги шамаси (1990)
  • Болаликнинг охири (1993)
  • Лейло мен билан (1995)
  • Оналик муҳаббати (1998)
  • Шамол гиламчаси (2002)
  • Баъзан осмонга қаранг (2001)
  • Бир парча нон (2004)
  • Соврин (2009)
  • Сокин кўчалар (2011)
  • Минанинг танлови (2015)
  • Биз ҳаммамиз бирдаммиз (2019)

Манбалар

[1][2][3]

  1. ↑ „Камол Табризи Марч 2015.“. Қаралди: 2022-йил 13-декабр.
  2. ↑ „Асриран.cом. Ретриэвед 25 Новембер 2010“. Қаралди: 2022-йил 13-декабр.
  3. ↑ „Ретриэвед 22 Април 2019.“. Қаралди: 12.13.2022.