Kamol Turobov
Камол Туробов (1921.1.7, Тошкент) – кулол, Ўзбекистон халқ рассоми (1974). Ҳунарни отаси уста Туроб Миралиевдан ўрганган. Тошкент бадиий ўқувишлаб чиқариш комбинатининг кулоллик бўлимида ўқиган (1935—38). Тошкентдаги „Қизил кулол“ артелида уста (1939—41, 1946—49), Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (1941—45), Ўзбекистон Маҳаллий саноат министрлиги Давлат махсус конструкторлик технология бюроси кулолчилик бўлимининг мудири (1968—95). Туробов яратган бадиий идишлар сифатли ва нафис, паргари, ислимий нақшлар билан чизма усулда безатилган. Туробов тайёрлаган идиш ва буюмлар халқаро кўргазмаларда намойиш этилган. „Жасорат“ медали билан мукофотланган (1995).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |