Камолиддин Раббимов (1977-йил 14-октабр, ЎзССР) – ўзбекистонлик сиёсацҳунос. У геосиёсат, сиёсат, жамияцҳунослик ҳақидаги ўзбек ва хориж ОАВга берган интервюлари билан танилган[1][2][3][4][5].

Камолиддин Раббимов
Таваллуди 1977-йил 14-октябр (1977-10-14) (49 ёш)
Самарқанд вилояти, Иштихон тумани.
Истиқомат жойлари

Ўзбекистон,

Франсия (2007—2021).
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Сиёсацҳунос
Соҳаси Сиёсацҳунос, сиёсат фалсафаси.
Таълими

1994–1999-йил Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;

1999–2002-йил Давлат ва жамият қурилиши академияси.
Мукофотлари
Дини Ислом

Таржимаи ҳоли

Камолиддин Раббимов 1977-йил 14-октабрда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. 1994–1999-йилларда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг Таржимонлик факултети, Шарқ тиллари (араб тили ва адабиёти) ва инглиз тили мутахассислиги бўйича тамомлаган[6]. 1999–2002-йилларда Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси аспирантурасида ўқиган. 2000–2001-йилларда Ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида илмий ходим; 2002–2004-йилларда „Ижтимоий фикр“ жамоатчилик фикрини ўрганиш марказида илмий ходим[6]; 2003–2005-йилларда АҚСҲнинг Ўзбекистондаги Халқаро Республикаси Институти консултанти, Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси билан референт сифатида ҳамкорлик қилган[6]; 2004–2005-йилларда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида катта илмий ходим вазифаларида ишлаган. 2005–2006-йилларда Полшанинг Варшава университетида сиёсацҳунослик тингловчи сифатида тадқиқотлар олиб богран[6][4]. 2007-йилдан буён ўз илмий-тадқиқот фаолиятини Франсияда, тадқиқот маркази доирасида давом эттирган ва 2021-йилда Ўзбекистонга қайтган[6].

Ҳибсга олиниши

Камолиддин Раббимов 2022-йил 17-апрел куни ўзи ҳамкорлик қиладиган „Азон.уз“ сайти ходимлари билан суҳбат уюштирган, шундан сўнг у билан ҳеч ким боғлана олмаган. 18-апрел соат 19:00 атрофида Камолиддин Раббимовнинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабар Фаcебоок тармоғида кенг тарқалди. 22:00 атрофида у журналист Илёс Сафаров билан боғланиб, ўзининг Тошкентдаги „Панелний“ қамоқхонасида эканини ва 15 суткага қамалганини маълум қилган[4][7]. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов бу ҳолатдан хавотирда эканини билдирди:

Камолиддин Раббимов атрофида бўлаётган ҳолатдан биз хавотирдамиз. Фонд бу масалани ўрганяпти. Ўйлайманки вазият тез фурсатда ойдинлашади[8].

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Камолиддин Раббимов 17-апрел куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги „Чақар“ маҳалласида санитария-профилактик тадбирлар олиб бораётган ходимларнинг ишига тўсқинлик қилгани ҳақида хабар берди, Тошкент шаҳар судлари эса Раббимов ва унинг шериги „Тошкент“ савдо маркази олдида шовқин кўтаргани, уларнинг шахсини аниқлашга келган ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатгани ва ИИБ ходимларини ҳақорат қилгани ҳақида хабар берди[9][4][10].

Ҳолат юзасидан Камолиддин Раббимовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик), 194 (ИИО ходимининг қонуний талабини бажармаслик) ва 195-моддалари (ИИО ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан материаллар расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган[4].

Ҳолат юзасидан Камолиддин Раббимовга нисбатан Ма’мурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (майда безорилик), 194 (ИИО ходимининг қонуний талабини бажармаслик) ва 195-моддалари (ИИО ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан материаллар расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

Раббимовга нисбатан маъмурий жазо қўлланилиб, у жаримага тортилганини айтди[11][12]. 18-апрел куни кечқурун Камолиддин Раббимов озод қилинди. Камолиддин Раббимов 19-апрел куни жамоатчиликка қилган мурожаатида унинг ҳибсга олинишига сиёсий тус бермасликни илтимос қилди ва ҳибсга олинишида аслида ўзининг айби борлигини айтиб ўтди[13].

Мукофотлар

Манбалар

  1. ↑ „«Самодостаточность» узбекской внешней политики“ (6-август 2012-йил). Қаралди: 29-феврал 2024-йил.
  2. ↑ „“Қаттиқ авторитаризмга, диктатурага қайтилмайди. Бу борада тушкунликка тушиш керак эмас” – Камолиддин Раббимов“ (25-июн 2022-июл). Қаралди: 29-феврал 2024-йил.
  3. ↑ „Каримов: Россия билан ҳарбий ҳамкорликни тиклаш - асосий масала“ (14-ноябр 2005-йил). Қаралди: 29-феврал 2024-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 „Сиёсацҳунос Камолиддин Раббимов ҳибсга олинди“ (18-апрел 2022-йил). Қаралди: 28-феврал 2024-йил.
  5. ↑ „УзАуто Моторс ҳақида: «Инсонларни танлашдан маҳрум қилиш – тарихий ма'навияцизлик, уяцизлик ва шафқацизликдир»“ (15-март 2020-йил). Қаралди: 29-феврал 2024-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Дунё туркийлари глобаллашган дунёда. Камолиддин М.РАББИМОВ.
  7. ↑ Камолиддин Раббимов йўқолиб қолди. Унинг 15 суткага қамалгани айтилмоқда
  8. ↑ Комил Алламжонов Телеграм саҳифаси
  9. ↑ „“Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашган” – ИИВ сиёсацҳунос билан боғлиқ ҳолат юзасидан ма’лумот берди“ (18-апрел 2022-йил). Қаралди: 29-феврал 2024-йил.
  10. ↑ Тошкент шаҳар судлари Раббимов иши бўйича ИИВ фактларини рад этадиган баёнот берди
  11. ↑ „Камолиддин Раббимовга тайинланган 15 кунлик ҳибс чораси апелляциядан кейин жарима билан алмаштирилди“ (19-апрел 2022-йил). Қаралди: 28-феврал 2024-йил.
  12. ↑ Ш.Г'иёсов | ИИВ матбуот котиби Телеграм саҳифаси
  13. ↑ Ўзбекистон: Франсиядан келиб „Панелний“га? Камолиддин Раббимовга нима бўлди? // ББC (2022-йил 19-апрел)
  14. ↑ „Кун.уз муҳаррири Азиз Қаршиев ва сиёсацҳунос Камолиддин Раббимов давлат мукофоти билан тақдирланди“. Кун.уз (2025-йил 26-июн). Қаралди: 2025-йил 28-июн.

Ҳаволалар

Камолиддин Раббимовнинг Фаcебоокдаги расмий саҳифаси.