Камолиддин Раҳимов (12.01.1943 — 25.02.2015, Наманган) — хонанда, Ўзбекистон ССР халқ артисти (1983). Раҳимов Жарангдор ва кучли овоз соҳиби бўлган ва классик йўналишдаги қўшиқлари билан шуҳрат қозонган. Унинг репертуаридан мумтоз ва замонавий бастакорлар ашулалари („Баёт“, „Ушшоқ“, „Гиря“, „Кўча боғи“, „Қаландарий“, „Куйгай“ каби) ҳамда куйларини ўзи яратган асарлари („Кул, азизим“, „Менга раҳм айла“, „Наргиз“, „Келмаганингда“, „Мастона-мастона“, „Парвона қилсангиз“, „Она мадҳи“ ва бошқалар) ўрин олган.

Камолиддин Раҳимов
Файл:Камолиддин Раҳимов.жпг
Маълумот
Таваллуд топган санаси ва жойи12-январ 1943-йил Наманган
Вафот этган санаси ва жойи25-феврал 2015-йил(2015-02-25)
(72 ёшда) Наманган
Касбиқўшиқчи
Мукофотлари O‘zbekiston SSR xalq artisti

Ҳаёти

Камолиддин Раҳимов 1943-йил 12-январда Наманганда туғилган. 1987-йил Тошкент маданият институтини тугатган. 2015-йил 25-февралда 72 ёшида Наманганда оғир хасталикдан сўнг вафот этган.[1]

Ижоди

Раҳимов ашула йўлларини дастлаб Ваҳобжон Абдуллаевдан ўрганган. Наманганда маданият уйи қошидаги Уста Рўзиматхон номидаги ашула ва рақс ансамблида хонанда, мусиқа раҳбари ва бадиий раҳбар (1960—71), Алишер Навоий номидаги вилоят театрида яккахон хонанда (1972—98) бўлиб ишлаган.

Раҳимов ижро услубига лирик талқин, сўз билан оҳангдаги уйғунлик хос. Ўзбектелефилм студиясида унинг ижодига бағишланган „Дил таронаси“ филми суратга олинган (1982). Раҳимов ижросидаги ашулалар бир нечта грампластинка („Камолиддин Раҳимов куйлайди“, 1966—1972; „Наргиз“, 1980; „Булбул“, 1983; „Ул ёр қўлида кўза“, 1987) ҳамда компакт диск („Қайдасан“ 2002)га ёзилган. Раҳимов Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Маҳтумқули ва бошқа мумтоз шоирлар асарларига ашулалар туркумларини 20 дан зиёд аудиокассетага тўплаб ёздирган. Осиё, Европа, Америка мамлакатларида гастролда бўлган.

Мукофотлари

Манбалар