Камолидиин Фаҳриддинович Тожиев (1983-йил 3-май, Жиззах вилояти) — ўзбекистонлик профессионал футболчи ва футбол мураббийи. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Пахтакор клуби собиқ аъзоси. Ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячиси позициясида ўйнаган. Ҳозир „Пахтакор“ жамоасида мураббий[1].

Камолиддин Тожиев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Камолидиин Фаҳриддинович Тожиев
Таваллуд санаси 1983-йил 3-май (1983-05-03) (43 ёш)
Таваллуд жойи Жиззах, Ўзбекистон ССР, Совиэт Унион
Бўйи 1.91 м
Амплуаси Бош мураббий
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Пахтакор
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2001—2002 Академия
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002—2011 Пахтакор 66 (3)
2006 →  Сўғдиёна 18 (1)
2011—2013 Жиангсу Саинтй 70 (2)
2014—2019 Пахтакор 78 (6)
2019—2021 Металлург 62 (2)
Миллий терма жамоа
2007—2016 Ўзбекистон 11 (0)
Бошқарган клублари
2022—2025 Пахтакор У21
2025— Пахтакор
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Камолиддин Тожиэв 2002-йилги Ўзбекистон Лигаси мавсумида Тошкентнинг „Пахтакор“ клубига келиб қўшилди[2] Клубдаги бир неча мавсумдан сўнг „Сўғдиёна Жиззах“ клубига ижарага берилди[3]. „Пахтакор“га қайтганидан сўнг жамоада мунтазам ўйнай бошлади ва жамоа сафида 2011-йилгача тўп сурди. 2000-2011-йилларда кўплаб чемпионлик унвонлари ва медалларни қўлга киритган, аммо асосий таркибда мустаҳкам ўйинчи бўлмаган. Жамоа билан Осиё чемпионлар лигаси ўйинларида иштирок этган. 2011-йилда Хитой Суперлигасида ўз фаолиятини давом эттиришга қарор қилди ва „Жиангсу Саинтй“ клуби билан 2 ярим йилга шартнома тузди[4]. Ҳимоячи шартнома муддатини тўлиқ ўтказиб, Хитой чемпионатида 70 та ўйин ўтказиб, 2та гол урди, 2012-йилда вице-чемпион, 2013-йилда эса Хитой Суперкубоги соҳибига айланди[5]. 2014-йилда собиқ жамоаси — „Пахтакор“га қайтди ва 2019-йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилди. 2019-йилдан Бекободнинг „Металлург“ клуби билан шартнома имзолади. 2021-йил мавсум сўнггида футболчилик фаолиятига якун ясади.

Миллий терма жамоа

2007-йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларида иштирок этиб келмоқда. Биринчи ўйин 2007-йилнинг 7-февралида Озарбайжон терма жамоасига қарши ўтказилган. 2007-йилдан 2012-йилгача миллий терма жамоа сафида 9 та ўйин ўтказган, шундан бор-йўғи иккитаси Осиё Кубоги саралашида, қолганлари ўртоқлик ўйинларида бўлган. 2016-йилнинг феврал ойида яна терма жамоага чақирилди ва Ливанга қарши ўйинда иштирок этди.

Мураббийлик фаолияти

2022—2025-йилларда Пахтакор клубининг У21 жамоасига мураббийлик қилган.

2025-йил 9-майдан буён Пахтакор клубини бошқариб келмоқда. Унинг мураббийлик услуби асосан 4-2-3-1 тактик схемасига асосланади. 2025-йил якунларига кўра, Суперлиганинг „Энг яхши мураббийи“ соврини учун номзодлар рўйхатига киритилган[6]. 2025-йилнинг май ойида ва 2026-йилнинг март ойида Ўзбекистон Суперлигасининг энг яхши мураббийи деб топилган.

Ютуқлар

Футболчи сифатида

Пахтакор Тошкент

  • Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони: (7) 2002, 2003, 2004, 2005, 2007, 2014, 2015
  • Ўзбекистон Кубоги соҳиби: (6) 2002, 2003, 2004, 2005, 2007, 2009

Жиангсу Саинтй

  • Хитой Суперкубоги соҳиби: 2013

Мураббий сифатида

Пахтакор
  • Ўзбекистон Кубоги соҳиби: 2025

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Камолиддин Тожиев Натионал-Фоотбалл-Теамс.cом сайтида
  2. ↑ Узбекистан 2002 ат рсссф.орг. 23 Мар 2003. Ретриэвед 08-04-2013
  3. ↑ Узбекистан 2006 ат рсссф.орг. 31 Жан 2007. Ретриэвед 08-04-2013
  4. ↑ „Камолиддин Таджиев перешел в «Жиангсу Сейнти»“ (ру). пакҳтакор.уз (2011-йил 8-июл). 2012-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 31-август.
  5. ↑ Камолиддин Тажиэв ат фоотбаллтоп.cом. Ретриэвед 08-04-2013
  6. ↑ „Суперлиганинг “энг яхши мураббийи” ҳамда “энг яхши футболчиси” учун да’вогарлар рўйхати э’лон қилинди“.

Ҳаволалар