Камолиддин Удий (15-аср) – форс-тожик тилида ижод қилган хуросонлик шоир ва созанда. Унинг номи “Мажолис ун-нафоис”нинг тўртинчи мажлисида тилга олинади. Алишер Навоий унинг ўз давридаги яхши созанда сифатида халқ эътирофига сазовор бўлганлигини, табъи ҳам мулойим эканлигини айтади. “Мажолис ун-нафоис”да унинг қуйидаги байти келтирилган:

Намехоҳам зи дида бар рухат ойинае созам,

Зи мужгон баҳри зулмат анбаросо шонае созам.

(Мазмуни: Кўзимни сенинг юзинг ойи­наси қилмоқчи эмасман, киприклардан зулфингга анбар таратувчи тароқ қилмоқчимасман)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Мажолис ун-нафоис.