Kamoliy
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Камолий — ўртапишар қовун нави. Ўртача катталикда. Узунлиги 20—27 см, оғирлиги 2–3 кг . Сирти сал ғадирбудир.Йирик, ўртача дағал тўрлар билан қопланган. Туей тук, жигаррангга мойил яшил. Пўстининг қаттиқлиги ўртача. Этининг қалинлиги 3—4,5 см, оқ, сершира. Таркибида 7—10,8% қанд, 3,8—6,1% саҳароза, 8,6—12% қуруқ модда бор. Уругхонаси ўртача, уруғи йирик, наштарсимон, сал букилган, сариқ. Уруғи кўкариб чиққанидан сўнг 75—80 кунда пишади. Ҳосилдорлиги 200-270 с/га. Кўпроқ Андижон ва Фарғона вилоятларида экилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |