Кампинас — Бразилиянинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар. Сан-Паулу штатида. Аҳолиси 967 минг киши (2000). Темир йўл ва автомобил йўлларининг йирик тугуни. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Муҳим қишлоқ хўжалиги раёнининг (кофе, пахта, донли экинлар, шакарқамиш) савдо маркази. Электровоз, тикув машиналари ишлаб чиқарилади. Металлургия, резинатехника, кимё, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. 2 университет, музей бор. Шаҳарга ХВИИ аср да асос солинган. ХИХ асрда кофе ишлаб чиқарувчи муҳим марказ бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил