Kampirak
Кампирак, Канпирак, Кампир девори — Навоий вилоятининг Кармана ва қисман Қизилтепа туманлари ҳудудидан ўтган девор.
| Жойлашув | Кармана, Қизилтепа |
|---|---|
| Материал | Пахса, хом г'ишт |
| Баландлиги | 1-3 метр |
| Қурила бошлаган | В-ВИ асрлар |
| Харита | |
„Кампирдевол“нинг шарқ томони Кармана тумани маркази чегарасидаги Қоратоғ этакларидан бошланиб, Зарафшон дарёсининг чап қирғоғи бўйлаб шарқдан ғарбга томон йўналган[1]. Тарихчилар ва археологлар Кампир деворига „Воҳа девори“ деб ном берган. Чунки девор алоҳида жойлашган бир туркум шаҳар ва қишлоқлар мудофааси учун, ундан ташқари улкан маданий ҳудуд, Зарафшон водийси мудофааси учун хизмат қилган[2]. Баъзи тарихчилар уни Буюк Хитой деворига, баъзилар Самарқанд шаҳри ва унинг атрофини ўраб турган Қиёмат девори (Девори Қиёмат) га ўхшатишади. В-ВИ асрларда барпо этилган Кампирак деворининг узунлиги 300 кмдан ортиқроқ. „Канпир девор“и „қазилган чоҳ“ деган маънони билдиради. Кампирак деворининг Қизилтепа тумани ҳудудида сақланиб қолган харобаларида археологлар А.Якубовский, А.Шишкин, Х.Муҳаммедов ва бошқалар қазишма ишлари олиб борган. Улар ўтказган тадқиқотлар натижасида фанга қуйидаги янгиликлар маълум бўлди:
Деворнинг таг пойдевори шағал аралаш тупроқдан иборат, эни 3 метр.
Девор асосан пахсадан, баъзи жойлари эса қисман тўртбурчак шаклидаги йирик ҳажмли хом ғиштдан қурилган.
Девор қурилиши икки босқичда амалга оширилган. Ўзбекистон тарихида Кампирак девори атамаси Ўрта Осиёдаги деҳқончилик воҳаларини кўчманчи қабилалар ҳужумидан ҳимоя қилиш мақсадида барпо этилган мудофаа иншоотлари тизимини англатади. Бу девор шимоли-ғарбда Варахша (Жондор тумани), ундан Субуктепа, Бўронтепа (Ромитон), Хўжақултепа (Пешкў), сарҳадлари бўйлаб ўтиб, Шофиркон каналининг чап қирғоғи бўйлаб ўтган ва Абу Муслимтепага бориб туташган. Ва шунингдек, Ҳазора дараси бўйлаб яна бир кўтарма девор Конимех воҳасини кесиб ўтган ва Кармана тумани марказида Қоратовга бориб тақалган[3].
2012—2015-йилларда Ўзбекистон-АҚШнинг археология бўйича қўшма экспедиция ўтказган. Экспедиция хулосасига кўра, Ганчтепа (Бўритепа) Канпирак девори билан бир вақтда яъни В асрда бунёд этилган. У мудофаа истеҳкоми вазифасини ҳам бажарган.
Манбалар
- ↑ „Навоий вилоятининг 7 мо'жизаси ҳақида биласизми“. Қаралди: 25-июл 2023-йил.
- ↑ Р. Мақсудов, Қ.Ражабов. Қизилтепа тумани: кеча ва бугун. Саҳҳоф 2021 — 19-бет. ИСБН 978-9943-66-65-1-1.
- ↑ Нормурод Норқобилов „Буюк Хитой деворига бўйлашган – Канпирак“. Қаралди: 25-июл 2023-йил.