Kampirchopon
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кампирчопон (Тричодесма инcанум (Бунге) АДC.) — говзабонгулдошларга мансуб кўп йиллик бегона ўт. Пояси сершох, ер бағирлаб, баъзан тикка ўсади, бўйи 30—100 см. Ўсимликнинг ҳамма қисмлари кумушсимон оқ туклар билан қопланган. Баргларининг ҳамма қисмлари кумушсимон оқ туклар билан калин қопланган, серет, тухумсимон, бандсиз. Гуллари зангори, тарвақайлаган рўваксимон тўпгулга йиғилган. Меваси тухумсимон ёнғоқча. Апр.—окт.да гуллаб мевалайди. Илдизи ўқ илдиз. Бош илдизи 5— 6 м чуқурликкача киради, илдиз бўғзидаги куртаклардан ер усти новдалари ўсади. Вегетатив ва уруғидан кўпаяди, қишлаб чиққан уруғлари 7—10° т-рада унади. Март — апрел бошида майсалари кўкаради. Бир туп и 1000 тагача уруғ беради. Уруғи тупроққа сочилиб кетади. Ўсимлик ва уруғлари заҳарли.
Кураш чоралари: ўтоқ қилиш, экин ҳосили йиғиштирилгач, ерни 10— 12 см чуқурликда юмшатиш, чимқирқар плуг билан 30—35 см чукурликда кузги шудгор. Дон экинларини 2,4-Д типидаги гербицидлар билан дорилаш. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |