Кампонгтям — Камбоджадаги шаҳар, Меконг дарёси соҳилидаги порт. Кампонгтям провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 30 минг кишидан зиёд. Каучук, балиқ, ўрмон маҳсулотлари экспорт қилинади. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари, иссиқлик электр ст-яси бор. Тахта тилиш маркази. Тўқув ҳунармандчилиги ривожланган. Шаҳарга ХХ аср бошларида асос солинган[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил