Kamptozoylar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Камптозойлар (Камптозоа) — тубан чувалчанглар типи. Айрим зооологлар К.ни мшанкаларга киритади. Ўтроқ якка ёки колония бўлиб, денгиз ва чучук сувда яшайди. Танаси ликопчага ўхшаш, уз. 1 мм дан 1 см гача, оғиз тешиги ҳилпилловчи пайпаслагичлар билан ўралган, анал тешиги орқа томонига кўчган. Пояси ёрдамида субстратга ёпишиб олади, тана бўшлиғи паренхима билан тўлган. Ичаги тақасимон, айириш органи — протонефридийлар. Қон айланиш ва нафас олиш системаси бўлмайди. Нерв ганглийси оғиз ва анал тешиги ўртасида жойлашган. Айрим жинсли ёки гермафродит. Айрим турлари куртакланиб колония хрсил қилади. Метаморфоз орқали ривожланади, личинкаси трохофорага ва мшанкалар личинкасига ўхшайди. К. типи 1 синф ва 60 га яқин турни ўз ичига олади; ҳамма денгизларда учрайди. Соҳил яқинида, айрим турлари 300 м гача чуқурликда яшайди. Детрит ва фитопланктон билан озиқланади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |