Кампу-Гранди - Бразилиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Мату-Гросуду-Сул штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 662,5 минг киши (2000). Серради-Маракажу тизмасининг шарқий ён багрида жойлашган. Транспорт йўллари тугуни. Чорва моллари савдоси маркази. Қишлоқ хўжалиги ярмаркалари ўтказилади. Озиқовқат, кўн поябзал, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чикарилади. Университет (1970), ўлкашунослик музейи бор. Шаҳарга ХВИИ аср бошларида асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил