Камрон Маъруфович Ҳакимов (1942-йил 13-феврал, Тошкент – 2011-йил 10-декабр, Сеаттле) – совет ва рус таржимони, танқидчи, СССР Ёзувчилар уюшмаси (1964-йилдан), Россия Ёзувчилар уюшмаси, Москва Ёзувчилар уюшмаси, Ўрта Осиё ПЕН маркази ва Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Камрон Ҳакимов
Таваллуди 13-феврал 1942-йил
Вафоти 10-декабр 2011-йил
Сеаттле, АҚШ
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия
Фаолият йиллари 1963–2010
Дебют 1963

Биография

Камрон Ҳакимов ижодкор оиласида таваллуд топган. У беш фарзанднинг тўнғичи эди. Тошкентдаги ўрта мактабни тугатгач, Москвага борди ва А. М. Горкий номидаги адабиёт институтига ўқишга кирди. 22 ёшида СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзо бўлган. 1965-йилда институтни тамомлагач, СССР Ёзувчилар уюшмаси (СССР) бошқарувига ўзбек адабиёти бўйича бош маслаҳатчи лавозимига таклиф қилинди. Камрон 1977-йилдан СССР Ёзувчилар уюшмаси Ташқи комиссиясининг Осиё ва Африка ёзувчилари билан алоқалар бўйича Совет қўмитаси маслаҳатчиси, Осиё ва Африка ёзувчилари билан алоқалар бўйича Совет қўмитаси раисининг ўринбосари ва СССР ташқи комиссияси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб фаолият юритган[1].

Ҳакимов Монтерейга (Cалифорниа) кўчиб келган ва 2003-йилдан 2008-йилгача Мудофаа тиллари институтида (ДЛИ) ўзбек тилидан дарс берган. 2010-йилда соғлиғи сабабли Сеаттлега яқин қариндошлари ва синглиси билан яшаш учун кўчиб ўтган[2].

Узоқ давом этган касалликдан сўнг 2011-йил 10-декабрда Сеаттледаги (Вашингтон) касалхонада вафот этди. 2011-йил 18-декабрда Москвадаги Даниловское қабристонига дафн этилган.

Оиласи

Камроннинг отаси – Маъруф Ҳакимов (тахаллуси. Маъруф Ҳаким) (1914–1979), кинодраматург, таржимон, носир, СССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси (1940-йилдан), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими ва „Ўзбекфилм“ киностудиясида бош муҳаррир (1979-йилгача) бўлиб фаолият олиб борган. 1934-йил ВГИКнинг ссенарий факултетида таҳсил олган. Маъруф Ҳакимов Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. У ҳарбий ва ҳукумат мукофотларига эга эди. А. С. Пушкин, А. П. Чехов, Ф. М. Достоевский ва бошқа рус адабиёти классикларининг асарлари Маъруф Ҳаким томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.

Онаси – Манзура Ашуралиева (1922–1980) уй бекаси, беш фарзанднинг онаси.

Хакимова (Неретина) Валентина Сергеевна (1939-йилда туғилган) Камроннинг рафиқаси.

Унинг икки нафар ўғли бор. Ҳакимов Искандар (1964-йилда туғилган) ва Ҳакимов Тимур (1970-йилда туғилган).

Камрон Ҳакимов Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони, шоир ва драматург Комил Яшин (1909–1997) ва машҳур опера хонандаси (сопрано), актриса, СССР халқ артисти (1937) Ҳалима Носированинг (1913–2003) жияни.

Манбалар

  1. ↑ „Хакимов Камрон Маруфович“. Қаралди: 2023-йил 7-ноябр.
  2. ↑ „Камрон Маруфович Хакимов“. Қаралди: 2023-йил 7-ноябр.