Камхастак (Cерасус маҳалеб) — раънодошлар оиласига мансуб кенг шохшаббали дарахт; манзарали ўсимлик. Бўйи 10—12 м. Тана диаметри 20—30 см, кулранг ёки тўқ кулранг. Барги думалоқ, тухумсимон, бандли, қалин, уз. 6 см, четлари арра тишли. Гули 2 жинсли, хушбўй, гултожи яшил, оқиш-қўнғир. Тўпгули шингилсимон. Меваси майда, қора, қизил, яшил, оқиш-қўнғир-сариқ, сершира, нордон. Апр.да гуллаб июл — августда мева беради. Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти тоғлари ҳамда сой бўйларида ўсади. К.ка пайванд қилинган гилос ва олволилар тез ўсади, меваси эрта пишади ва қурғоқчиликка чидамли бўлади.[1]

Камхастак
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил