Кана Мурамото (японча: 村元 哉中; 1993-йил 3-март, Акаси, Хёго) — муз устида рақс мусобақаларида қатнашган япониялик фигурали учувчи. Чрис Реэд билан жуфтликда уч карра Япония чемпиони (2016—2018), жамоавий жаҳон чемпионати ғолиби (2017), Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳиби (2017), Тўрт қитъа чемпионатининг бронза медали совриндори (2018) ва Олимпия ўйинлари иштирокчиси (2018) бўлган.

Кана Мурамото
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Кана Мурамото
Давлат Yaponiya bayrogʻi Япония
Бўйи 162
Шериги Даисуке Такаҳаши
Олдинги шериклари Чрис Реэд,
Хироичи Ногучи
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 190,16
Қисқа дастур 75,87
Эркин дастур 114,29

Мурамото муз устида рақсга тушишни 2014-йилда бошлаган, у авваллари якка ҳолда конкида учиш мусобақаларида қатнашган. Якка ҳолда конкида учувчи сифатида у юқори натижаларни кўрсатмаган. Мурамото ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичининг бронза медали совриндори (2008) бўлган. Унинг биринчи рақсдаги шериги Хироичи Ногучи бўлиб, у билан бир мавсум бирга шуғулланган ва Япония чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган (2014).

Мурамото Чрис Реэд билан жуфтлик ҳосил қилиб, ўзининг спорт фаолиятида катта муваффақиятларга эришди. 2018-йилда Мурамото ва Реэд жуфтлиги шериклик қилишни якунладилар, ўша пайтда бу жуфтлик Халқаро конкида учиш иттифоқи рейтингида ўн учинчи ўринни эгаллаган эди[1]. Бир йил ўтгач, Миромото яқинда ўз фаолиятини қайта тиклаган Даисуке Такахаши билан жуфтликда конкида учишни бошлади. Улар Тўрт қитъа чемпионатининг кумуш (2022), Японияда ўтказилган Гран-при босқичининг бронза (2020) ва Япония чемпионатининг кумуш (2021 — 2022) медалларини қўлга киритишган.

Фаолияти

2014-йил бошида Муромото ўзини муз устида рақсда синаб кўришга қарор саккизқилди ва Хироичи Ногучи билан жуфтлашди. У билан бирга Муромото миллий чемпионат медалини қўлга киритди. 2015-йил апрел ойида муз устида рақс бўйича кўп маротаба Япония чемпиони бўлган Cатҳй Реэд фаолиятини тўхтатишга қарор қилди ва унинг собиқ шериги ва акаси Чрис Реэд Муромото билан жуфтлик ҳосил қилди.

Бу жуфтлик НҲК Тропҳй турнирининг Гран-при босқичида дебют қилиб, охирги ўринни эгаллади[2]. Йил якунида улар мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди. Жуфтлик январ ойи бошида Полшада бўлиб ўтган Несқуик кубогида иккинчи ўринни эгаллашди, шу билан бирга олдинги барча ютуқларини яхшилашди. Улар ишонч билан чемпионатга йўлланма олди. Тайпейда ўтказилган қитъа чемпионатида жуфтлик шимолий америкаликлардан ташқари энг яхши раққослар қаторига киришди. Бостонда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Муромото ва Реэд қисқа дастур бўйича ўз ютуқларини яхшилаш билан бирга финалчилар қаторидан жой олишди[3].

Жуфтлик АҚШда ўтказилган Олимпия олдидан янги мавсумни сентябр ойи ўрталарида Салт Лаке Cитй шаҳрида бўлиб ўтган турнирда иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда бошлади[4]. Шу билан бирга, улар қисқа дастур ва якуний натижа бўйича олдинги ютуқларини яхшилашди. Октябр ойи ўрталарида япон жуфтлиги Чикагода бўлиб ўтган Гран-при босқичида чиқиш қилишди ва турнир жадвалининг ўртасидан жой олди[5]. Декабр ойи охирида Осакада бўлиб ўтган миллий чемпионатда Мурамото ва Реэд ўтган йилги муваффақиятини ишонч билан такрорлашди. 2017-йил январ ойи бошида япониялик жуфтлик Полшада Нестле Несқуик кубоги мусобақасида иштирок этиб, учинчи ўринни эгалладилар, шу билан бирга улар умумий ва эркин дастурда эришган олдинги ютуқларини яхшиладилар. Феврал ойи ўрталарида жуфтлик Жанубий Кореянинг Гангнеунг шаҳрида қитъа чемпионатида иштирок этиб, кучли ўнталикдан жой олишди. Бир ҳафта ўтгач, улар Саппорода 8-қишки Осиё ўйинларида иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади. Март ойининг охирида япониялик фигурали учувчилар Ҳелсинкида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашишди, аммо финалга чиқа олишмади. Уч ҳафта ўтгач, жамоавий жаҳон чемпионатида япониялик жуфтлик умумий ва қисқа дастурда эришилган олдинги ютуқларини яхшилашди. Бундай натижа Япония терма жамоасининг олтин медалларни қўлга киритишига ёрдам берди[6][7].

Натижалари

Муз устида рақс

Чрис Реэд билан
Мусобақа 15/16 16/17 17/18
Халқаро
Олимпиада - рақс 15
Олимпиада - жамоа 5
Жаҳон чемпионати 15 23 11
Тўрт қитъа чемпионати 7 9 3
Гран-при Япония 7 9
Гран-при АҚШ 8 7
Небелҳорн Тропҳй 2
У.С Cлассиc 2 3
Wорлд Теам Тропҳй 1
Осиё ўйинлари 2
Торуń Cуп 2 3
Миллий
Япония чемпионати 1 1 1
Хироичи Ногучи билан
Мусобақа
Халқаро
Таллин Тропҳй 4
Миллий
Япония чемпионати 3
Даисуке Такахаши билан
Мусобақа
Халқаро
Жаҳон чемпионати 16
Тўрт қитъа чемпионати 2
Гран-при Япония 3 6
Wарсаw Cуп 2
Миллий
Япония чемпионати 2 2

Манбалар