Канадзава — Япониядаги шаҳар. Хонсю о.нинг ғарбий қисмида. Исикава префектурасининг маъмурий маркази. Ахрлиси 453 минг киши (1995). Хокурику иқтисодий раёнининг саноат ва маданий маркази. Тўқимачилик (шо-йи, ип газлама), тикувчилик, кимё ва озиқ-овқат саноатлари ривожланган. Тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари бор. Сифатли ва нафис чинни, локланган буюмлар, балиқ овлаш тўрлари ишлаб чиқарилади. Ун-т, Кенроку миллий парки бор. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил