Kanakunjut
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Канакунжут (Риcинус) - сутламадошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик, асосан, мой олиш учун экиладиган экин. К.нинг 3 тури учрайди: майда уруғли К. — Риcинус миcроcарпус Г. Поп.; йирик уруғли К. — Риcинус маcроcарпус Г. Поп.; Занзибар канакунжути [Риcинус занзибаринус Г. Поп (Р. cоммунис)]. Мисрда мил. ав. 2-минг йилликдан бошлаб экилган. Ватани — Шим.-Шарқий Африка. Жаҳондаги кўпгина мамлакатлар деҳқончилигида икки, уч йиллик ёки бир йиллик экин тарзида ўстирилади. Ўзбекистоннинг суғориладиган минтақаларида бир йиллик экин. К. экилган майдонлар жаҳон бўйича 1280 минг га, ўртача ҳосилдорлик 10,49 с/га ни ташкил қилади (1999). Ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида ҳосилдорлиги 20—25 с/га.
К.нинг ўқ илдизи тупроққа 2—4 м гача кириб боради. Пояси ўцимон, ичи ковак, тик ўсади. Баландлиги ўз ватанида (тропик минтақаларда) 6—10 м гача, Ўзбекистонда 2—3 м. Пояси шохланади. Рангли барглари йирик, қалқонсимон, узун бандли (25—60 см), бўлакларга бўлинган. Гули майда, яшил, гултўплами шингил, шакли понасимон, 5 та гултожибаргдан иборат. Гул тўплами учки қисмида урғочи гуллари, пастки қисмида эркак гуллари жойлашади. Тўпгули уз. 10—30 см, баъзан 70 см га боради. Меваси — уч уяли кўсакча. Айрим пояларда кўсакчалар етилганда чатнайди. Уруғи — тухумсимон, йирик, 1000 та уруғи вазни 150— 500 г , таркибида 40—57% мой мавжуд. К. иссиқсевар, ёруғсевар, намсевар ўсимлик, унумдор ерларда яхши ўсади. Ўсиш даври 120—150 кун. Мойи қуримайдиган (ёд сони 82—86) гуруҳига киради. (—10° дан —18° да қотади), табобатда (К. мойи-касторка), парфюмерияда, лок-бўёқ саноатида, совун тайёрлашда,тери ва тўқимачилик саноатларида ишлатилади. Кунжараси заҳарли (рицинин алкалоиди бор), ўғит ҳамда елим и.ч.да ишлатилади. К. кузги дон, дуккакли дон, маккажўхори экинларидан бўшаган ерларга экилади[1].
Адабиёт
- Отабоева Ҳ. Н. ва б., Ўсимликшунослик, Т., 2000.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |