Канал Д, “Демирўрен Ҳолдинг”нинг Туркияда эфирга узатиладиган миллий телеканалларидан биридир. Бутун Туркияда эфирга узатувчи миллий канал, умуман олганда, сериал ва филмлари билан ажралиб туради. 2005-йилда Туркияда энг кўп томоша қилинган канал унвонига эришди.

Канал Д
Канал Доған

Телеканалнинг 1991-1994 йиллар оралиғидаги логотипи
Мамлакат Turkiya bayrogʻi Туркия
Намойиш ҳудуди Turkiya bayrogʻi Туркия
Shimoliy Qibris bayrogʻi Шимолий Кипр
Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Eron bayrogʻi Эрон
Тил(лар)и туркча
Бошқарув маркази Межидиекўй, Шишли, Истанбул (1993-2004)
Юзйил, Бағжилар, Истанбул (2004-ҳозиргача)
Тасвир формати 576и (16:9, СДТВ)
1080и (ҲДТВ)
Эфирга чиққан 1993-йил 20-сентабр [1][2] (Тест эфири)
1993-йил 19-декабр (Оддий эфир)
2008-йил 1-сентабр (ҲД эфир)
Лицензия Доған ТВ Визуал Хабар ва Эфирчилик А.Ш. (1993-2018)
Елда Хабар ва Визуал Эфирчилик А.Ш.[3] (2018-2022)
Демирўрен ТВ Радио Эфирчилик Продюсерлик А.Ш. (2022-ҳозиргача)
Эгаси Доғуш Эфир Жамоаси (Айҳан Шаҳенк) (1993-1994)
Доған Эфир Ҳолдинг (Айдин Доған) (1993-2018)
Демирўрен Ҳолдинг (Йилдирим Демирўрен) (2018-ҳозиргача)
Алоқадор телеканаллар теве2ҲД
CНН ТуркҲД
ТАЙ ТВҲД
Дреам ТВҲД
Дреам ТуркҲД
Cартоон Нетwорк
БоомерангҲД
Телеканал овози Зеки Атли
Эртуғрул Постўғлу
Шиори Тўғри Канал, Тўғри Танлов
(1993-1994)
Сизни Канал Д’да Кутамиз
(1994)
Бундан Кейин Канал Д!
(1995)
Йилнинг Канали Канал Д!
(1995-1996)
Туркия Канал Д’ни Томоша Қилади!
(1996-2001)
Канал Д: Янги даврнинг ёш канали
(2001-2002)
Ҳамма Бу Ерда, Сен Қаердасан?
(2002-2004)
Туркиянинг Канали
(2004-ҳозиргача)
Д’ли Каби Севмоқ Руҳимизда Бор!
(2015-2016)
Бош рол Сенсан
(2021-2022)
Сайт каналд.cом.тр
Қамрови
Эфирга узатилиши
Оддий антенна Бутун Туркия бўйлаб 
Сунʻий йўлдош орқали узатилиши
Тüрксат 4А 11977 Ҳ 27500 5/6 (СД)
12245 Ҳ 27500 5/6 (ҲД) 
Д-Смарт 22-канал (ҲД) 
Дигитурк 24-канал (ҲД) 
Тüрксат ТКГС 3-канал (ҲД)
540-канал (СД) 
Кабел орқали узатилиши
Аналог КаблоТВ С 09 
КаблоТВ 25-канал (ҲД)
908-канал (СД) 
Онлайн
каналд.cом.тр Канал Д Томоша Қилиш 
ИПТВ
тивибу
Туркcелл ТВ+
БлуТВ
23-канал (ҲД)
22-канал (ҲД)
4-канал 

Тарихи

Канал Д Марказий Биноси, Демирўрен Медиа Маркази, Бағжилар, Истанбул (2021-йил, апрел)

Айҳан Шаҳенк ва Айдин Доған томонидан Шишли, Межидиекўйдаги эски биносида биргаликда асос солинган. 1993-йил 20-сентябрда синов эфирини ва 1993-йил 19-декабрда доимий эфирини бошлайди. 1994 йилда канал логотипи ҳозирги шаклига ўзгартирилди. 1997-йил 12-июнда интернет тармоғида телекўрсатувлар эфирини узатиш бўйича хизматлар кўрсата бошлади. 2004-йилда ўз биносини Юз йилдаги Бағжиларга кўчирди ва рақамли эшиттириш билан бир қаторда аналог эшиттиришни ҳам тақдим қила бошлади. Бошқа барча Европа давлатларига турк тилида эфирга узатиладиган, маркази Германияда жойлашган Эуро Д каналнинг хориждаги бўлими ҳисобланади. 2005-йилда Канал Д Пана Филм билан шартнома тузиб, Шоw ТВ'да намойиш этилган “Қашқирлар Макони” сериалининг охирги мавсуми бўлган 4-мавсумини эфирга узатган ва 2005-йил 29-декабрда эфирга узатилган финал қисми бўлган 97-қисмида “Қашқирлар Макони” сериали 23,60 балл рейтинги билан ўзининг энг юқори натижасига эришди. Канал Д шунингдек, Туркияда юқори аниқликдаги (ҲД) трансляция қилувчи биринчи миллий телеканал бўлган Канал Д ҲД'ни ҳам ишга туширган.[4] Канал Д'да эфирга узатилаётган кўплаб дастурларни ушбу каналда юқори аниқликда томоша қилиш мумкин. Канал Д Асосий Янгиликлар дастурига душанбадан жумагача Дениз Байрамўғли бошловчилик қилади. Эмре Тилев Спорт Янгиликлари'да бошловчилик қилади. “Сеҳрли Онам”, “Япроқ Тўкилиши”, “Хонимлар ва жаноблар”, “Фатмагулнинг Айби Не?”, “Шимол Жануб”, “Интиқом”, “Эйвоҳ Қизим Катта Бўлди”, “Терак Еллари”, “Илон Ҳикояси”, “Аşк-и Мемну”, “Хонимлар Фермаси”, “Руҳсар”, “Минг Бир Кеча”, “Шундай Бир Ўтар Замон”, “Пойраз Караел”, “Акася Бекати” ва “Орқа Кўчалар” каби сериаллар Канал Д'нинг энг кўп томоша қилинган сериаллари қаторига кирди.

Канал ўз логотипини 2011-йил 21-апрелда уч ўлчамли қилди ва логотипнинг ўртасида жойлашган доира айланувчи шарга айланди. 2013-йилнинг май ойидан бери Канал Д сериаллари энгелсиз.каналд.cом.тр веб-сайтида кўзи ожизлар учун аудио билан изоҳланадиган ва эшитиш қобилияти заифлар учун имо-ишора тили билан тушунтирилган ҳолатга келтирилди. Шунингдек, сайт таглавҳаларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Канал Д 2013-йил 1-июлдан бошлаб 16:9 (кенг экран) да эфирга узата бошлади. 2018-йил 21-мартдан бошлаб у Демирўрен Ҳолдинг'га сотилган.[5][6] 2018-йил 3-сентабрда логотипини яна ўзгартирди.

Канал Д ҲД

Канал Д 2006-йил 1-октабрда ДҲДТВ номи остида[4] юқори аниқликдаги эфирини бошлади. Бу Туркиянинг биринчи миллий юқори аниқликдаги телеканали бўлди. Эфирини қисқа муддатга тўхтатгандан сўнг, 2008-йил 1-сентабрдан бошлаб Канал Д ҲД номи билан Д-Смарт платформасида қайта эфирга чиқа бошлади.

Канал Д ҲД 2014-йил 18-сентабргача 22-каналда фақат Д-Смарт'да эфирга узатилди. Бироқ, 2014-йил 18-сентабр куни Д-Смарт'да ўз эфирини давом эттирган холда, Дигитурк'даги 324-каналга, Филбох'даги 21-каналга ва Турксат 4А'даги 12245 Ҳ 27500 5/6 частотасига шифрланмаган ва бепул тарзда қўшилади. Бироқ, 2014-йил 1-октабрда Турксат 4А сун’ий йўлдошида шифрланмаган ва бепул трансляциясини ва Филбох'даги эфирини тугатди. Канал Д ҲД'ни фақат Д-Смарт'даги 22-каналда ва Дигитурк'даги 324-каналда томоша қилиш мумкин эди. 2015-йил 6-ноябрда Турксат 4А'га шифрланмаган ва яна бепул холда қўшилди.[7] Канал Д ҲД ҳозирда Д-Смарт'да 22-каналда, Дигитурк'да 24-каналда, ТелеДуня'да 25-каналда, Тüрксат ТКГС'да 3-каналда, Тüрксат 4А 12245 Ҳ 27500 5/6 частотасида, Туркcелл ТВ+'да 22-каналда ва тивибу'да 23-каналда эфирга узатилмоқда.

Канал Д 2015-йил 28-сентабрда ҲД логотипини олиб ташлади.

ҲД эфирга узатиладиган дастурлар

Ҳафталик сериаллар

  • Тез кунда: Алборанинг Аёз Қиши
  • Тез кунда: Раста
  • 2024-: Онам Анқара (Тез кунда)
  • 2024-: Гўзал Ишқлар Диёри (Илк қисм - Душанба, 20:00)
  • 2024-: Тош Қайчи Қоғоз (Янги мавсум - Чоршанба, 20:00)
  • 2024-: Марварид Доналари (Мавсумий танаффус)
  • 2006-: Орқа Кўчалар (Жума, 20:00)
  • 2024-: Ёлғон (Шанба, 20:00)

Ҳар кунлик сериал

  • 2024-: Аёзнинг охири - Қуёш (Душанбадан жумагача, 16:00)
  • 2024-: Бизни Бирлаштирган Ҳаёт (Душанбадан жумагача, 11:45)

Филм

  • 1993-: Канал Д Филм Давраси

Ҳужжатли Филм

  • 1993-: Канал Д Ҳужжатли Филм Давраси

Шоу-бизнес

  • Магазин Д Cумартеси (Шанба, 09:45)
  • Магазин Д Пазар (Якшанба, 09:45)
  • Сет Экстра (Якшанба, 09:30)
  • Магазин Д Яз (Мавсумий танаффус)

Беллашув

  • 2018-: Келиним Ошхонада (Асли Ҳунел) (Душанбадан жумагача, 13:00)
  • 2024-: Пассwорд (Энис Арикан) ве (Шебнем Бозоклу) (Сешанба, 20:00)
  • 2024-: Турнике (Меҳмет Али Эрбил) (Стар ТВ'дан келган.) (Чоршанба, 20:00)

Мусиқа

  • Мусиқа Ораси (Якшанба)

Ҳаётий-Актуал

  • Эврим Акин билан Уй Саёҳати (Эврим Акин) (Якшанба, 12:45)
  • Гапирган Сайин Ўзлем Йилдиз ва Др. Биран Экижи (Шанба ва якшанба, 08:30)
  • Эбру Энер билан Янгидек (Эбру Энер) (Вақтинчалик тўхтатилди.)

Овқат

  • 2018-: Арда'нинг Ошхонаси (Арда Туркмен) (Шанба, 13:00)
  • 2018-: Арда билан Елкама-елка (Арда Туркмен) (Якшанба, 13:45)

Янгиликлар

  • 2019-: Нималар Бўляпти Ҳаётда (Ҳакан Урал ва Ферда Йилдирим) (Душанбадан жумагача, 09:00)
  • 2020-: Дениз Байрамўғли билан Канал Д Асосий Хабарлар (Душанбадан жумагача, 19:00)
  • 2018-: Мерве Динчкол билан Канал Д Хабар Ҳафта Охири (Шанба ва якшанба, 19:00)
  • 2022-: Фуля Ўзтурк билан Канал Д Кун Ўртаси (Мавсумий танаффус)

Эуро Д

Эуро Д
Эуро Демирўрен
Мамлакат Turkiya bayrogʻi Туркия
Намойиш ҳудуди Turkiya bayrogʻi Туркия
Yevropa Ittifoqi Европа Иттифоқи
Тил(лар)и туркча
Тасвир формати 1080и (16:9, ҲДТВ)
Эфирга чиққан 1996 (Канал Д Фун)
2005 (Эуро Д)
2024 (ҲД эфир)
Эфирдан узилган 2005 (Канал Д Фун)
Аввалги номлари Канал Д Фун
Сайт эурод.каналд.cом.тр
Қамрови
Сунʻий йўлдош орқали узатилиши
Тüрксат 4А 12034 В 27500 5/6 (ҲД) 
Д-Смарт 292-канал (ҲД) 
Дигитурк 224-канал (ҲД) 

Эуро Д, Европадаги туркларга эфирни кўрсатиш учун ташкил этилган телеканал. Илгари Канал Д Фун номи билан машҳур бўлган канал 2005 йил 7 мартда ўз номини Эуро Д'га ўзгартирди. Асосан Канал Д сериаллари, кино ва дастурлари эфирга узатилади.

2013-йил 1-июлда 16:9 кенг экран форматига ўтди. 2024-йил 8-январдан бошлаб Эуро Д 12034 В 27500 5/6 частотасида ҲД эфирини бошлади ва худди шу частотада СД эфирини тугатилди.

Канал Д Руминия

Канал Д Руминия, Руминияда эфирга узатиш учун Доған Эфир Ҳолдинг томонидан 2007-йил 15-февралда ташкил қилинган телеканал.

Доған Эфир Ҳолдингнинг 75 фоиз ва Швейцария Рингиэр гуруҳининг 25 фоиз ҳамкорлиги билан ташкил этилган канал, Канал Д'да эфирга узатиладиган сериалларни намойиш этади. Турк сериаллари румин тилига таржима қилинади ва эфирга узатилади. Шунингдек Канал Д Руминия, Руминия И лигаси ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлган каналдир.

Канал Д Демирўрен Ҳолдингга сотилган бўлса-да, Канал Д Руминия Доған Ҳолдинг қўлида қолди.

Манбалар

  1. ↑ „Канал Д'нинг туғилган куни“. www.миллиет.cом.тр (1998-йил 23-сентабр). 2024-йил 16-майда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Миллиет - 1993-йил 22-сентабр - МİЛЛİЕТ ГАЗЕТА АРХИВИ“. газетеарсиви.миллиет.cом.тр. 2010-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Архивланган нусха“. 2021-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 19-апрел.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Канал Д'да “Ҳигҳ Дефинитион” даври“. 2014-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 2-май.
  5. ↑ Истанбул/ДҲА „Айдин Доған, Доған Медиа'ни тарк этди“ (туркча). Ҳуррият (газета). 2018-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-октабр.
  6. ↑ Сўнгги 24 соатда нима бўлди?янада кўпроқ видео, учун „Медиа дунёсида тарихий давр“ (туркча). Ҳуррият (газета). 2018-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-октабр.
  7. ↑ „Канал Д ва Стар ТВ ҲД сунъий йўлдош эфирларидан шифрлашни олиб ташлади - Текноблог“ (туркча) (2015-йил 11-ноябр). 2020-йил 28-сентабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-октабр.

Ташқи ҳаволалар

Канал Д Расмий Сайти
ЁуТубе'да Канал Д