Каналар (Аcарина) — ўргимчаксимонлар синфига мансуб майда бўғимоёқлилар. 3 туркумга бўлинади: акариформли К. (Аcариформес), паразитформли К. (Параситиформес) ва пичанўрар К. (Опилиоcарина). Танаси тухумсимон ёки чўзиқ (уз. 0,1—0,30 мм), аксарияти бўғимларга бўлинмаган. Танаси, одатда, 2 кием: оғиз аппарати жойлашган олдинги — гиатосома ва оёқлари жойлашган орқа қисм — идиосомадан иборат. К. ҳашаротлардан 4, баъзилари эса 2 жуфт оёқлари бўлиши, танасининг бош, кўкрак ва қорин қисмга бўлинмаслиги, мўйловлари бўлмаслиги билан фарқланади. Танаси яшаш шароитига кўра, тиниқ ёки жуда зичлашган мускулли қопламга эга. Барча К. айрим жинсли бўлиб, кўпчилиги тухум қўйиб кўпаяди. Озиқланиш типига қараб 3 гуруҳга бўлинади: ўсимликхўрлар, йиртқич К. ва паразит К. Баъзи К. ўсимлик қолдиқлари билан (сапрофаглар) озиқланиб, тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида муҳим рол ўйнайди (мас., Орибалидаэ оиласига мансуб қалқонли К. ва АcароидеаҲҲҲр вакиллари); бошқалари ўсимлик шираси билан (фитофаглар) озиқланиб, қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар келтиради (мае., Тетранйчидаэ оиласининг турлари); айримлари содда замбуруғлар билан озиқланади (микофаглар) ҳамда паразит К. қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва одамга зарар етказади (Иходидаэ, Аргасидаэ, Дерманйссидаэ ва б. оиладаги К.). Табиатда зарарли К. билан бир каторда фойдалилари ҳам (энтомофаг К.) бўлиб, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларининг кўпайишига тўсқинлик қилади.

Ўсимликхўр К. икки: саркоптиформли К. (Сарcоптифомес) ҳамда тромбидиформли К. (Тромбидиформес) кенжа туркумга бўлинади. Саркоптиформли К.дан омбор К.нинг 2 оиласи: ун К. ва тукли К.нинг вакиллари катта зарар келтиради (қаранг Омбор зараркунандалари). Тромбидиформли К. кенжа туркумига ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш даврида ширасини сўриб зарар келтирадиган К. киради. Қ.х. экинларига, айниқса, ўргимчакканалар оиласининг турлари, жумладан, ўргимчаккана жуда кўп зарар етказади. Бриобиндлар оиласига мансуб энг йирик (2 мм гача) ва серҳаракат К. фақатгина ўсимликларга зарар келтириб қолмай, балки одамлар яшайдиган жойларга кириб, захира озиқовқатларни ҳам ифлослантиради. Қўнғир мева канаси — ашаддий зараркунандадир. Ўрта Осиё жан.да ясси танали К. (Тенуипалпидаэ) оиласининг вакилларидан мева ясси танали канаси зарарлидир. Ҳар хил тирноқли К. оиласи (Тарсонемидаэ)ҲҲҲр кўпгина турлари ўсимликлар билан озиқланади, аммо йиртқич ҳамда сапрофаглари ҳам мавжуд. Энг зараркунандаси — ертут канасидир. Қориндор К. оиласига (Пйcмотидаэ) тирик туғиш ҳарактерли. Уларнинг барча ривожланиш фазалари она қорнида ўтади; қорни шарсимон шишиб, 100—500 мартагача катталашиш хусусиятига эга. Бу оилага мансуб дон К. буғдой, сули, жавдар, арпа ва бошоқли ўтларга вегетация даврида зарар етказади. Қориндор К. захираларга зарар келтирувчи ҳашаротлар қуртида паразитлик қилади; улар одам танасига тушса, тери касаллиги — пичан қичимасини вужудга келтиради. Тўрт оёқли К. ёки шиш пайдо қилувчи К. (Эриопҳйидаэ) оиласининг вакиллари ўсимлик билан озиқланиб, унинг шакли, барг ҳамда мевалари рангини ўзгартиради, куртакларни нобуд қилади. Баъзи турлари ўсимликлар устида эркин яшайди, бошқалари эса шиш пайдо қилади.

Йиртқич К. — паразитформли ва акариформли К. туркумларининг вакилларидир. Мевали дарахтлар баргида, тут, ток, ғўза, беда ва сабзавот экинларида, бегона ўтлар ҳамда ўсимлик қолдиқларида яшайди. Серҳаракат. Ўргимчаккана тухуми, личинкалари, нимфаси ва вояга етган индивидлари, ясси танали К. ва б. майда бўғимоёқлилар билан озиқланади. Ўрта Осиёда кенг тарқалган бўлиб, 11 оилага мансуб 50 га яқин тури маълум. Кўпинча, экинзор далаларида ва унга ёндош ерлардаги бегона ўтларда учрайди. Ўсимликхўр К. каби улар ҳам тўкилган баргларда, дарахт пўстлоқлари ёриқларида, тўшамаларда ва б. ўсимлик қолдиқларида қишлайди. Суткалик ўртача ҳарорат 10° дан юқори бўлганда қишлов жойларидан чиқади. Суғорма деҳқончилик агробиоценозида, асосан, бегона ўтлар ҳамда тут дарахтларида тўпланади. Ғўзага май охири — июн бошларида ўргимчакканадан сўнг ўтади. Уларнинг мавсумий ривожланиш даври бир хилда бўлиб, бу йиртқич К.нинг озиқланиши учун яхши шароит яратади. Ўсимликхўр зараркунанда К.га қарши биологик ҳимоя усулида йиртқич К.дан фойдаланиш мумкин. Энг фаол йиртқич К. фитосеид ва б. оилага мансуб турлардир. Улар иссиқхоналарда етиштириладиган бодринглардаги ҳамда боғ ва токзорлардаги ўргимчакканаларга қарши қўлланади.

Паразит К. икки кенжа туркум — Месостигмата ва ИходидесҲҲ ўз ичига олган паразитформли К. туркумининг вакилларидир. Булар қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари (қорамол, чўчқа, паррандалар) ҳамда одамдаги юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг манбаи ва тарқатувчилари. Иходидаэ, Аргасидаэ, Дерманйссидаэ оилаларининг вакиллари энг зарарли К.дир. Кўп турлари нобуд бўлган ўсимлик қолдикларидан иборат тўшамаларда ёки яйловлардаги ўтларнинг илдиз-бўғзи қисмида яширин ҳаёт кечиради. Камҳаракат бўлиб, катта майдонларга фаол тарқала олмайди. К.га қарши акарицидлар ва биологик ҳимоя усулидан фойдаланилади.

Адабиёт

  • Ал и муҳамедов С. Н. и др. Вредниэ и полезниэ клеши Средней Азии, Т., 1982. Султон Алимуҳамедов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил