Kanan Abdullaxonli
| Канан Латиф ўғли Абдуллахонлиъ | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси | 1987-йил 2-июл |
| Спорт | |
| Қайси спорт | дзюдо |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Жаҳон чемпионати | ||
| Бронза | Одивелаш 2018 | жамоа |
| Жаҳон кубоги | ||
| Бронза | Анталя 2018 | 100кг гача |
| Европа чемпионати | ||
| Бронза | Одивелаш 2015 | 100кг гача |
| Бронза | Генуя 2019 | 100кг гача |
| Ислом бирдамлик ўйинлари | ||
| Кумуш | Боку 2017 | 100кг гача |
Канан Латиф ўғли Абдуллахонли ( озарбайжонча: Кəнан Лəтиф оğлу Абдуллаханлı, 1987-йил 2-июлда туғилган) — озарбайжонлик паралимпиячи дзюдочи, 100 кг гача бўлган вазнда ва Б3 кўзи ожизлар тоифасида иштирок этади. Рио-де-Жанейродаги 2016-йилги ёзги Паралимпия ўйинлари ва Токиодаги 2020-йилги ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси бўлади. 2018-йилги кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг жамоавий мусобақада бронза медали совриндори, Уорик Гран-при-2021 ғолиби.
Таржимаи ҳол
Канан Латиф ўғли Абдуллахонли 1987-йил 2-июлда дунёга келади. 2002-йилда Республика олимпия спорт лисейини тамомлайди[1] .
2015-йил октябр санасида Одивелаш шаҳрида ўтказилган Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[2] .
2016-йил сентябрида Абдуллахонли Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 2016-йилги ёзги Паралимпия ўйинларида 100 кг гача бўлган вазн тоифасида Озарбайжон номидан иштирок этган эди. У биринчи тўқнашувда украиналик Александр Поминовни иппон билан мағлуб этган бўлса-да, чорак финалда жанубий кореялик Гван Геун Чойга иппон билан имкониятни қўлдан чиқарди. Абдуллахонли биринчи таксин баҳсида эронлик Ҳамед Ализодани мағлуб этган бўлса, бронза медали учун кечган жангда ўзбекистонлик Ширин Шариповга ютқазиб қўйди[3] .
2017-йилнинг май ойида Бокуда бўлиб ўтган Ислом бирдамлик ўйинларида Канан Абдуллахонли 100 кг дан юқори вазн тоифасида финалда ўзбекистонлик Ширин Шариповга ютқазиб, кумуш медални қўлга киритган эди [4] .
2018-йилнинг апрел санасида Анталиядаги жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади[5]. Ўша йилнинг ноябр ойида Португалияда бўлиб ўтган кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Абдуллахонли Озарбайжон эркаклар терма жамоаси таркибида жамоавий турнирнинг бронза медали соҳиби бўлди[6].
2019-йилнинг май ойида Бокуда ўтказилган Гран-прида 7-ўринни эгаллади[7]. 2019-йилнинг июлида Абдуллахонли Генуядаги Европа чемпионатида[8] бронза учун кечган баҳсда россиялик Анатолий Шевченко устидан ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллади[9].
2021-йил август ойида Канан Абдуллахонли галдаги Токиода бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида яна иштирок этди. Бу ерда у старт олган баҳс курашида ўзбекистонлик Шариф Ҳалиловга мағлуб бўлиб, турнирни якунлади[10] .
Манбалар
- ↑ Азəрбайcан мüəллими[сайт ишламайди]
- ↑ „2015 ИБСА Эуропеан Жудо Чампионшипс“. 2022-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-март.
- ↑ „Закиев и Абдуллаханлы не смогли завоевать бронзу“. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Кянан Абдуллаханлы выиграл «серебро» Исламиады“. эхтратиме.эчо.аз. 2017-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-август.
- ↑ „ИБСА Жудо Wорлд Cуп Анталя 2018“. 2021-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Ильхам Закиев и Зульфия Гусейнова помогли сборной завоевать медали на ЧМ“. азериспорт.cом (18 ноября 2018). Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Фиве натионс cлаим голд он тҳе финал дай оф тҳе ИБСА Гранд Прих“. 2022-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-март.
- ↑ „Cоста wинс голд фор Италй ат ҳоме ИБСА Жудо Эуропеан Чампионшипс“. 2022-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-сентябр.
- ↑ „2019 ИБСА Жудо Эуропеан Чампионшипс ресулц“ (эн). ибсажудо.спорт (2019). 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-август.
- ↑ „Токио-2020. Керимова выиграла Паралимпиаду, Закиев завоевал бронзу“. 2022-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-март.
Ҳаволалар
- Канан Абдуллахонли — жудоинсиде.cом сайтидаги профил