Канар оқими — Атлантика океани шимолий қисмининг шарқидаги совуқоқим. Кенглиги 400–600 км. Шим. Атлантика оқимининг тармоғи бўлиб, Пиренеи ярим орил ва Африканинг шимоли-ғарбий қиргоклари бўйлаб шим.дан жанубига томон ҳаракатланади. Сувининг температураси 12° дан 26° гача. Тезлиги 0,9—1,8 км/соат. Сув сарфи 16 млн. м3/сек. Сувининг шўрлиги 36—36,8%с. Жанубида Шимолий Пассат оқимига қўшилиб кетади, бир кисми эса Гвинея қўлтиғи томонга бурилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил