Канберра стадиони (инг: Cанберра Стадиум) Австралия пойтахти Канберрада жойлашган кўп мақсадли стадиондир, стадион шунингдек, ҳомийлик сабаблар туфайли ГИО стадион Канберра (инг: ГИО Стадиум Cанберра) ҳам деб аталади. Стадионда регби, футбол мусобақалари ўтказилади.

 АУС ГИО стадиони Канберра
Собиқ ном(лар)и Канберра стадиони, Бруcе стадиони, Миллий атлетика стадиони
Жойи Канберра, Австралия
Координаталари 35°15′0″С 149°6′10″Э / 35.25000°С 149.10278°Э / -35.25000; 149.10278
Қачон очилган 1977
Эгаси Австралия спорт комиссияси
Юзаси Чим
Меъмор Пҳиллип Cох & Партнерс
Ҳажми 25,011[1]
Майдон эгалари
Cанберра Раидерс (регби) (1990–ҳозир)
Брумбиэс (регби) (1996–ҳозир)
Cанберра Cитй СC (футбол) (1977–1986)
Cанберра Cосмос (футбол) (1995–2001)
Cанберра Бушрангерс (бейсбол) (1993–1995)
АФC Осиё кубоги 2015
Вебсайт
гиостадиумcанберра.cом.ау

Тарихи

Стадион 1977-йилда Тинч океани давлатлари ўртасидаги конференция ўйинлари учун қурилган, шунингдек, ушбу стадион енгил атлетика спорт тури бўйича ўтказилган 4-жаҳон чемпионатига ҳам мезбонлик қилган. 1980-йилларнинг охирларига келиб стадиондаги югуриш йўлаги олиб ташланди. Югуриш йўлакларининг кўчирилишининг асосий сабаби, Австралия футболи мусобақалари ўтказиладиган бўлди. стадиондан 2000-йилда Сиднейда бўлиб ўтган олимпия ўйинлари мусобақаларида ҳам фойдаланилган. Стадион ўртасига крикет чими ётқизилиб крикет мусобақалари ҳам ўтказилиб турилган.

Эгалик

Стадион айни дамда Австралия Спортлар Комиссияси орқали Австралия ҳукумати эгалик қилади ва Австралия Пойтахт Территорияси Ҳукумати томонидан ижарага берилади. 2010-йилда ижара муддати тугаганлиги туфайли ҳозир Австралия Пойтахт Территорияси Ҳукумати стадионга янги эга қидиради.

Ўриндиқлар ва стадион сиғими

Стадионнинг номинал ҳажми 25,011 кишига мўлжалланган, энг кўп томошабин 2004-йилдаги регби ўйича Супер 12 финалида кирган, ўшанда 28,753 томошабин стадионга ташриф буюрган эди.

Томошабинлар рекорд сони

Регби иттифоқи

  • 28,753 – Супер 12 Финал 2014, АCТ Брумбиэс ва Cантербурй Cрусадерс

Регби лигаси

  • 26,476 – НРЛ мавсуми 2010 ярим фианли, Cанберра Раидерс – Wесц Тигерс[2]
  • 25,628 – Анзаc Тест 2013, Австралия ва Янги Зеландия
  • 25,253 – НСWРЛ мавсуми 1994, Cанберра Раидерс ва Wестерн Субурбс Магпиэс

Футбол

Австралия футболи

  • 11,282 – АФЛ мавсуми 1995, АФЛ Фит ва АФЛ WCЕ

АФC Осиё кубоги 2015

Сана Вақт (УТC+11) Жамоа #1 Натижа Жамоа #2 Роунд Томошабин
10-январ, 2015 16:00  Жанубий Корея 1–0  Уммон А гуруҳи 12,552
11-январ, 2015 18:00  Бирлашган Араб Амирликлари 4–1  Қатар А гуруҳи 5,513
13-январ, 2015 18:00  Кувайт 0-1  Жанубий Корея А гуруҳи 8,795
15-январ, 2015 18:00  Баҳрайн 1-2  Бирлашган Араб Амирликлари C гуруҳи 7,925
18-январ, 2015 20:00  Хитой 2-1  Шимолий Корея Б гуруҳи 18,457
20-январ, 2015 18:00  Ироқ 2-0  Фаластин Д гуруҳи 10,235
23-январ, 2015 17:30  Эрон 3-3 (қарангв) (пеналтилар: 6-7)  Ироқ Чорак финали 18,921

Манбалар

Ҳаволалар