Кандир — Қурама тизмасининг сувайирғич қисмидаги довон. Бал. 2141 м. Оҳангарон ва Фарғона водийларини қўшиб туради; довонга Кандирсой водийсидан борилади. Довондан ёзги тоғ яйловларига қўй-эчкилар ҳайдаб ўтилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил