Kanenta
Qiyofa
|
| |
| Канента Пикни қидирмоқда. Антонио Темпеста. 1602-йил. | |
| Жинс | аёл |
|---|---|
| Отаси | Янус |
| Онаси | Венилия |
| Турмуш ўртоғи | Пик |
Канента (лотинча: Cаненс; Қўшиқчи) — Рим мифологиясидаги қаҳрамон. Янус ва Венилиянинг қизи, Палатинда туғилган[1]. Қўшиқчиликнинг гўзаллиги ва санъати билан ажралиб туради. У қўшиқ ёрдамида тошларни ҳаракатга келтириши, ҳайвонларни тинчлантириши ва дарё оқимини тўхтатиши мумкин эди. У ўрмонлар ва далалар худоси Пикнинг хотини эди. Пик хотини учун, сеҳргар Кирканинг севгисини рад этди ва Кирка уни ўрмончига айлантирди. Канента эса эрини кутмасдан қидирувга киришди. Олти кечаю кундуз қириши муваффақияциз ўтиб, у Тибр қирғоғида тўхтади. Канента у ерда ўлим қўшиғини куйлади ва ҳавода ғойиб бўлди. Нимфа куйлаган жой Хонанда[2] деб аталган.
Манбалар
Адабиётлар
- Гончаров В. А. Архаические черты в образе Пика (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-06-17 санасида архивланган) // Нортиа. Вып. 6. Воронеж, 2009.
- Ф. С. Виллароса. Дизионарио Митологиcо-Сториcо-Поэтиcо / Типографиа Ниcола Ванспандоч э C.. — Наполи, 1841. — Т. 1. — С. 75.