Канейдиан, Канейдиан-Ривер (инглизча: Cанадиан Ривер) — АҚШдаги дарё, Арканзас дарёсининг ўнг ирмоғи. Узунлиги 1500 км чамасида, ҳавзасининг майд. 124 минг км2. Сангреде-Кристо тизмаси (Қояли тоғлар) ён бағирларидан бошланиб, Буюк ва Марказий текисликлардан оқади. Сув сарфи кескин ўзгариб туради. Баҳор ойларида дарё тошади. Ўртача йиллик сув сарфи 200 м3/сек. Суғоришда фойдаланилади. К. ирмоғи — Норт-Канейдиан дарёси бўйида Оклахома-Сити ш. жойлашган.[1]

Канейдиан


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил